Bahriddin Chustiy
Баҳриддин Неъматжонович Нажмиддинов (1984-йил 19-октабр, Чуст тумани, Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР, СССР) — ўзбек ошпази, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россиядаги бир қанча ресторанлар ошпази[1]. Тахаллуси — Баҳриддин Чустий. Ўзбекистондаги Аксу ресторанлар тармоғи асосчиларидан бири.
| Баҳриддин Нажмиддинов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1984-йил 19-октябр |
| Фуқаролиги | Ўзбекистон |
| Касби | ошпаз |
| Дини | ислом |
Таржимаи ҳоли
Баҳриддин Нажмиддинов 1984-йилда Наманган вилоятининг Чуст туманида ўқитувчи оиласида туғилган. 1991-1998-йилларда Чуст туманидаги ўрта мактабда ўқиган.
Тахаллус
Баҳриддин Нажмиддинов ижтимоий тармоқларда Чустий тахаллуси билан машҳур. Ушбу тахаллус унинг туғилган жойига ишора қилади[2].
Машҳур ишлари
Баҳриддин Чустий 2017-йил 8-сентабрда „Ўзбегим миллий анъаналари“ фестивали доирасида тайёрланган ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган „Мега палов“ лойиҳаси ташаббускорларидан бири[2][3][4]. Кун.уз нашрига берган интервюсида мазкур лойиҳа учун тайёргарлик жараёнлари 2010—2011-йиллардан бошланганини маълум қилган[2].
2021-йилда Дубайда ўтказилган „Экспо-2020“ бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистон куни доирасида 1000 килограмлик мега палов тайёрлаган[3].
Баҳриддин Чустий 2021-йилда декабр ойида АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан палов тайёрлаган[5].
Касаллик ҳақидаги хабарлар
2020-йил сентябр ойида блогер Азиза Умарова Фаcебоок саҳифасида Баҳриддин Чустийнинг касаллиги ҳақида қуйидагича хабар қолдирган эди:
Эрталаб Баҳриддиннинг рафиқаси Фарангиз билан гаплашдим. Уни реанимацияга олишганини айтди. Кислородсиз сатурацияси 47 га тушиб кетибди, касалхона кислороди билан 89 экан. Тана ҳарорати 38,5 даража[4]
Кейинчалик тузалиб чиққани хабар қилинган.
Манбалар
- ↑ „Машҳур о'збек гурме Баҳриддин Чустиюниверситет кутубхонасини муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган китоблар билан то'лдирди“. www.унив-силкроад.уз. 2022-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-декабр 2022-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „Баҳриддин Чустий рекорд палов, тахаллус ва ошпазлик ҳақида“ (18/09/2017). Қаралди: 24-декабр 2022-йил.
- ↑ 3,0 3,1 „Дубайда бир тонналик мега-палов тайёрланди (фото,видео)“ (2021-йил 10-декабр). Қаралди: 24-декабр 2022-йил.
- ↑ 4,0 4,1 „Таниқли ўзбек ошпази Баҳриддин Чустий жонлантириш бўлимига ётқизилди“ (2020-йил 5-сентябр). 2022-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-декабр 2022-йил.
- ↑ „У.С. Эмбассй ин Ташкент“. тwиттер.cом. Қаралди: 24-декабр 2022-йил.