Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов (1959-йил 27-феврал, Тошкент шаҳри) – ўзбек сиёсий ва фан арбоби. Филолог ва шарқшунос-арабшунос олим, тарих фанлари доктори, профессор, араб мамлакатлари ва Марказий Осиё тарихи бўйича мутахассис. 2017-йилдан Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси вице-президент, шу билан бирга, 2020-йилдан Адолат социал-демократик партияси раиси. 2024-йил 20-январда Адолат социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси лавозимидан озод этилди[1].

Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов
Файл:Бахрам Абдурахимович Абдухалимов (cроппед).жпг
 Адолат социал-демократик
партияси
раиси
 
Мансаб даври
2020-йил 23-октябрдан – 2024-йил 20-январгача
Президент Шавкат Мирзиёев
Бош вазир Абдулла Арипов
Ўтмишдоши Наримон Умаров
Вориси Робахон Маҳмудова
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1959-йил 27-феврал (1959-02-27) (67 ёш)
Тошкент шаҳри, Ўзбекистон ССР, СССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Миллати ўзбек
Сиёсий партияси

Адолат социал-демократик партияси

Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси
Таълим Тошкент давлат университети
Касби шарқшунос, филолог, тарихчи
Дини Ислом
Илмий унвони Доцент,Тарих фанлари доктори
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni

2021-йилги навбатдаги Президент сайловида Адолат социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод.

Таржимаи ҳол

1959-йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Миллати ўзбек. 1981-йилда Тошкент Давлат университетининг шарқсунослик факултетини тамомлаган. Кейинчалик тарих фанлари доктори, профессор бўлди.

Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси аъзоси бўлган. 1981—1983-йилларда СССРнинг Триполидаги (Ливия) элчихонасида араб тили таржимони бўлиб ишлаган. 1983—1985-йилларда Ўзбекистон ССР қишлоқ хўжалиги вазирлигининг „Хорижий давлатлар билан илмий-техникавий ҳамкорлик“ бошқармаси ятакчи ходими бўлган. Яқин шарқ, Жанубий Осиё ва Европа мамлакатларига тез-тез хизмат сафарларига бориб турган.

1985-йилдан 2003-йилгача Тошкент давлат шарқшунослик институтида кичик илмий ходим, сўнгра илмий ходим ва илмий котиб лавозимларида фаолият олиб борган. Шарқшунослик институтида ишлаган сўнги икки йил давомида директорнинг илмий ишлари бўйича ўринбосари бўлган. Кейин тарих фанлари доктори, профессор бўлди.

1994-йилда номзодлик диссертациясини, 2001-йилда эса докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. 1996-йилда Оксфорддаги (Буюк Британия) Имом ал-Бухорий номидаги Ислом тадқиқотлар марказининг, 1997-йилда Буюк Британиянинг Чевенинг стипендияларини (Инглизча Чевенинг Счоларшип) қўлга киритди. 1997-йилда Буюк Британия, Миср, Россия, Украина, Жанубий Корея, АҚШ, Германия каби қатор мамлакатларда малака ошириш курсларини ўтаган.

2003—2004-йилларда нуфузли Тошкент Халқаро Вестминстер университети проректори лавозимида ишлаган. 2004—2006-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти директори, 2006—2008-йилларда президент Ислом Каримовнинг халқаро муносабатлар ва дин ишлари бўйича давлат маслаҳатчиси, 2008—2014-йилларда яна Миллий фанлар академияси шарқшунослик институти директори лавозимида ишлаган.

2011—2016-йилларда Ўзбекистон фанлар академиясининг ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича вице-президент, 2017-йилдан то шу кунгача Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг илмий тадқиқотлар Шарқшунослик институти фахрий директори ва вице-президенти лавозимларида ишлаб келмоқда. Баҳром Абдуҳалимов Миллий фанлар академияси вице-президенти сифатида давлат дастурлари ва ижтимоий-гуманитар фанлари соҳасида тадқиқотларни шакллантириш, уларнинг мониторинги ва экспертизиясини назорат қилиш, шунингдек, иновацион тадқиқотлар ва амалий лойиҳаларнинг юқори даражадаги пойдеворларини таъминлашда иштирок этади. Шунингдек, илмий тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш, фан ва таълим тизимлари интеграциясини кучайтириш, юқори малакали олимлар тайёрлаш ва бу жараёнда халқаро илмий ҳамкорликни жадаллаштиришга қаратилган илмий-ташкилий ишларни мувофиқлаштиради. Фанлар академияси ташкилий қўмитаси аъзоси сифатида вазирлик ва идоралар билан бирга кўплаб илмий анжуманларни ташкиллаштиришда ҳамкорлик қилади. Унинг фанлар академиясида сўнги йилларда амалга оширган салмоқли ишларидан бири – Уммон султонлиги билан ҳамкорликда, музокараларда фаол иштирок этган ҳолда, Шарқшунослик институти учун янги бино қурилиши ва фойдаланишга топширилиши бўлди.

2020-йил октябр ойида Баҳром Абдуҳалимов Олий Мажлис Сенатининг президент томонидан тайинланган сенатори Наримон Умаровнинг ўрнига Адолат социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси (яъни партия етакчиси) этиб сайланди.

Бир қатор диссертациялар, кўплаб мақолалар, монографиялар, илмий ишлар ва тадқиқотлар муаллифи. Баҳром Абдуҳалимовнинг илмий изланишлари натижалари асосида ўзбек, инглиз, рус ва араб тилларида 100 га яқин илмий мақола, монография ва рисолалар нашр этилди. У бошқа ҳаммуаллифлар қатори жамоавий илмий ишлари учун Имом Бухорий номидаги Қувайт мукофоти билан тақдирланган. У ўзбек тилидан ташқари, рус, араб, форс ва инглиз тилларини билади.

Баҳром Абдуҳалимов Адолат социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси лавозимидан озод этилди[1].

Оилали, рафиқаси педагог. Уч нафар фарзанди ва набиралари бор.

Мукофотлар

Манбалар

Ҳаволалар