Баҳром Рўзимуҳаммад — 1961-йилда Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1984)[1]. Шоирнинг „Товушсиз қадам“ (1987), „Теракка яқин юлдуз“ (1989), „Икки нур“ (1994), „Давсаман“ (1995), „Тинч гуллайдиган дарахт“ (1997), „Кундуз сарҳадлари“ (1999), „Соялар суҳбати“ (2006) каби шеърий тўпламлар муаллифи. Таржимон сифатида ХХ-аср немис шоирларининг ижодидан намуналар таржима қилган. (Х. М. Энценсбергер ва бошқа). Унинг „Чўлпон — тонг юлдузи демак“ рисоласи чоп этилган. Баҳром Рўзимуҳаммад „Ўзбек модерн шеърияти“ китобининг тузувчиларидан бири.

Манбалар