Баҳром Вафоэв номли стадион — Муборак шаҳрида жойлашган, 10 000 мухлисга мўлжалланган футбол ўйингоҳи. Ушбу ўйингоҳда Машʻал футбол клуби уй ўйинларини ўтказади.[1]

Баҳром Вафоэв Стадиони
Тўлиқ номи Баҳром Вафоэв номли стадион
Жойи Муборак, Ўзбекистон
Қачон қурилган 1980-йиллари
Қачон очилган 1980-йил
Эгаси Машъал футбол клуби
Оператор Ўзбекистон Футбол Федерацияси
Юзаси табиий чим, грасс
Ҳажми 10.000 (футбол)
Майдон ўлчами 112м х 72м
Майдон эгалари
Машъал футбол клуби

Тарих

Баҳром Вафоев номидаги стадион. Бу маҳаллий „Маш’ал“ футбол клубининг уй аренаси. 10 минг томошабинга мўлжалланган. 1980-йилларнинг бошларида қурилган ва очилган. Кейинги йилларда у бир неча бор реконструксия қилинди. „Маш’ал“ футбол клуби асосчиси, клуб ташкил топган йилларда, яъни 1980-йиллар бошида Муборакдаги корхоналардан бирига раҳбарлик қилган Бахром Вафоев номи билан аталган.

Файл:Баҳром Вафоэв Стадиум.ЖПГ
Баҳром Вафоэв номли стадион, 2012-йил (март)

Тависфи

10000 томошабинга мўлжалланган. Жами 8та сектордан иборат. Лекин бугунги кунда 7500 нафар томошабин учун ўриндиқ бор. Шунингдек ногиронлар учун ҳам алоҳида жой ажратилган. CИП ва ВИП ложалар ҳам мавжуд. Стадион ҳудудида 4та табиий, 4та сунъий майдон мавжуд бўлиб, уларнинг ҳажми турлича. Академия тарбияланувчилари ҳам шу ерда машғулот ўтказади. Қиш фаслида табиий майдонлар ёпилади. Шунда ҳамма сунъий майдондан фойдаланади. 1-2-майдонлар расмий ўйинларни ўтказишга тўла жавоб беради. Футболчиларни кийниш хонаси билан иссиқ ва совуқ, ҳаммаси мавжуд. Ишқибозлар тўртта худуддан кира олади. Автоуловлар учун ҳам махсус жой қилинган. Буни ичида юқорида айтиб ўтганимдек 8та майдон мавжуд, 1 та спорт зал бор.[2][3][4]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „ФК Маш'ал Мубарек“. Соccерwай. Перформ Гроуп. Қаралди: 2015-йил 21-апрел.
  2. ↑ „42та ходими бор стадион ёхуд Хўжамурод Казаков билан суҳбат“ (24 мар 2015). 2022-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-август.
  3. ↑ „"Машал" клуби уй стадионига янги электрон табло о'рнатилди ФОТО“. 2023-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-апрел.
  4. ↑ „Майдон чимини янгилаш навбати "Машъал"га келди“. 2023-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 30-апрел.

Ҳаволалар