Balʼamiy Abu Ali Muhammad ibn Muhammad
Балъамий Абу Али Муҳаммад ибн Муҳаммад (туғилган йили нома’лум, 974-йили вафот этган) — Х асрда ўтган бухоролик тарихнавис ва давлат арбоби. Абу Али Муҳаммад ибн Муҳаммад Бал’амий Марвга қарашли Бал’амон қишлоғида туғилган. Асли арабларнинг Бану тамим қабиласидан чиққан, отаси Абулфазл Муҳаммад ибн Убайдулло сомонийлардан Исмоил ибн Аҳмад (892—907)нинг вазири бўлган. Сомоний амирларидан Абдумалик ибн Нуҳ (954—961) ҳамда Абу Солиҳ Мансур И (961—976)ларнинг бош вазири бўлиб хизмат қилган.
Бал’амий юқори даражадаги мансабдор сифатида эмас, балки тарихшунос олим сифатида шуҳрат топди. У машҳур араб тарихчиси Абу Жа’фар Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий (839—923)нинг „Тарих ул-анбиё ва-р-расул ва-л-хулофо“ („Пайғамбарлар, подшолар ва халифалар тарихи“) номли машҳур асарини форс тилида мухтасар қилиб қайтадан ёзган (963-йил ёзиб тамомлаган). Мазкур асар Шарқда ИХ асргача бўлган сиёсий воқеаларни ўзида акс эттирган, Ўрта Осиёда янги форс тилида битилган биринчи асар бўлиб, Табарийнинг араб тилида ёзилган ва Лейденда (1879—1889) нашр этилган юқоридаги асарига қараганда аниқ маълумотларга бой ва айрим ҳолларда муфассалроқдир. Бал’амий варианти шунчаки таржима бўлмай, балки асарнинг қайта ишланган ва айрим ҳолларда янги далил билан бойитилган нусхасидир. Унда, биринчидан, қисқартирилган таҳрирда учрамайдиган ма’лумотлар бор. Иккинчидан, Бал’амий нусхаси бошқа манбалар асосида янги ма’лумотлар билан тўлатилган. Афтидан, Бал’амий Табарий асарининг аввалги тўлароқ нусхаларидан фойдаланган.
Мазкур асар оламнинг „яратилиши“дан то 912—913-йилларгача Арабистон, Рум (Кичик Осиё), Эрон ва араб халифалиги қўл остидаги мамлакатларда, шунингдек, Мовароуннаҳрда бўлиб ўтган ижтимоий-сиёсий воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Воқеалар йилма-йил, хронологик тартибда баён этилганки, бу ўз навбатида асардан фойдаланишни бирмунча осонлаштиради.
Асарнинг нусхалари Россия, Эрон, Туркия, Ироқ, Арабистон (Қуддус), Ҳиндистон, Англия, Голландия, Франсия, АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг кутубхоналарида сақланмоқда. Асардан айрим парчалар инглиз (1798, 1811— 1821, 1824, 1903-йиллар), франсуз (1836, 1867—1874), турк (1844), эски ўзбек (1913), уйғур (ХВИИИ аср) ва урду (1870) тилларига таржима қилинган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |