Bal raqsi

Бал рақси – шаҳар халқлари турмушида қўлланадиган, оммавий кўнгил очишга мўлжалланган рақс кечалари (бал) да икки ёки ундан ортиқ жуфтликлар ижро этадиган рақс тури[1][2].
Тарихи
Бал рақси ХИВ асрда Италияда юзага келган. Бал рақсининг назарий қонун-қоидалари шу ерда шаклланган, кейинчалик Франсияда кенг тарқалган. ХИВ ХВИ асрларда Италия ва айниқса Франсияда бранл, волта бал рақслари машҳур бўлди. ХВИИ асрдан бутун Европа бўйлаб кенг тарқалди. Ҳар бир мамлакатда ўзига хос йўсинда шаклланди ва турли кўринишларда бойиб борди. Халқ орасида бурре, гавот, аллеманда, менуэт чаконна, жига, сарабанда турлари оммалашди. ХВИИИ аср га келиб паспе, мюзет, ригодон, контрданс, экоссез, лендлер каби эркин рақслар кенг ёйилди. ХИХ асрда тампет, мазурка, полонез, матредур, кадрил, ленсе, ландлер, галоп, канкан, полка, турли кўринишдаги валслар ва бошқа ритмик тарзда ривожланди. ХИХ аср ўрталаридан валс энг машҳур Бал рақсига айланди. ХХ асрдан Америка ва Европа Бал рақси (бостон, фокстрот, танго, чарлстон ва бошқалар) урф бўлди.
Ўзбекистонда бал рақси Россия таъсирида ХИХ аср охирларидан ижро этила бошлаган. Ҳозирги кунда бал рақси маданият саройлари (масалан, Авиасозлар маданият саройи), ҳаваскорлик тўгараклари ва бошқа жойларда, шунингдек профессионал раққос(а)лар томонидан ижро этилиб келинмоқда[3].
Манбалар
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Бал рақси“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
Викиомборда „Баллроом данcе“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |