Baland masjid

Баланд масжид — Бухоро шаҳридаги гузар масжиди (ХВИ аср). Бино мурабба тарҳли (пишиқ ғиштдан қурилган), қалин деворли. Масжид ҳарсанг тошлар устига қурилган. Баланд масжид нинг шим. ва шарқий томонлари нақшин шифтли айвон билан ўралган. Ички деворларининг пастига чиройли изоралар қопланган. Шарқ томондаги тўқ яшил рангли изораларга 6 бурчакли кўк сопол кошинлар терилган. Ғиштчалар атрофига нозик ўсимликсимон шакллар чизилиб, устидан олтин суви юритилган (булар яхши сақланган). Деворнинг ғарбий томонидаги изоралар кошин билан қопланган ва кундал усулидаги нақшлар билан ҳошияланган. Баланд масжид деразаларидаги панжаралар сопол ғиштчалардан терилган. Меҳробининг атрофи сиркор сополчалар билан безатилган ва уларга олтин суви юритилган. Унинг ён томонлари ва тепасига тўғри бурчакли сополчалардан сулс хати билан ёзувлар битилган. Ёзувлар тепасига, шифтга яқинроқ жойга муқарнаслар ишланган, уларга ҳам олтин суви юритилган. Деворлардаги (жан. девордан ташқари) расмлар ҳали ҳам аввалгидек ялтираб турибди. Баланд масжиднинг шифти тоқили, ҳовузакли бўлиб, нақшлар билан безатилган. Уни қуришда мумтоз давр меъморлигининг ноёб ва нафис усулидан кенг фойдаланилган. Кейинги даврлардаги меъморлар Баланд масжиднинг безакларидан намуна кўчирганлар. Баланд масжид безакларининг зарлари тўкилиб, нақшлари кўчиб, қорайиб қолган. Баланд масжид бир неча бор таъмирланган[1].
Манбалар
- ↑ "Баланд масжид" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |