Бандй – қишки спорт тури. Иккита жамоа катта муз майдонида конки кийиб, таёқлардан фойдаланган ҳолда, тўпни рақиб жамоа дарвозасига йўналтириши керак бўлади[2]. Ўйин майдончасининг узунлиги 90-110 метр, эни эса 45-65 метрга тенг бўлган муз қатламидан иборат. Майдон одатда хоккей ўйини майдончаларидан катта лекин футбол майдонидан бироз кичик. Бу спорт хоккейнинг бир тури ҳисобланади ва футбол ассоциацияси, хоккей, шина ва чим устидаги хоккей билан умумий ўхшашликка эга. Бандйнинг келиб чиқиши тўғрисида аниқ маълумотлар мабжуд эмас, аммо унинг биринчи қоидалари 1882-йилда Англияда ташкил этилган ва нашр этилган. Халқаро миқёсда бандйнинг эркаклар ва аёллар ўртасидаги энг кучли давлатлари Швеция ва Россия. Иккала мамлакатларда ҳам эркаклар ўртасида профессионал бандй лигалари ташкил этилган. Ҳисоб-китобларга кўра, Россияда бир миллиондан ортиқ киши бандй спорти билан шуғулланади. Финландия, Норвегия ва Қозоғистон давлатларида ҳам Бандй спорт турининг ўйинчилари ва мухлислари бор. 1890-йилдан 1955-йилгача бандй учун бошқарув органи мавжуд эмас эди. 1955-йил феврал ойида Халқаро бандй федерацияси (ФИБ) ташкил қилинди. 2001-йилда бандй спорти Халқаро Олимпиада Қўмитаси (ХОҚ) томонидан спорт тури сифатида тан олинган[3] . Халқаро Олимпиада Қўмитаси томонидан Бандй ва Ринк бандй (кичик майдонда ўйналади) спорти тан олинган. Халқаро Бандй Федерацияси бандй спортини хоккейдан кейинги дунёда энг кўп иштирок этувчиларига эга бўлган қишки спорт тури эканлигини таъкидлади[4][5][6], аммо бу иштирокчиларнинг қанчаси эркак ва қанчаси аёл эканлиги қайд этилмаган.

Бандй

Сwедишдаги аёллар Чемпионати, 2015-йил
Қачондан бери 1882-йил, 141 йил аввал
Характеристикалари
Туркум Жамоавий спорт о'йини[1]
Анжом
Минтақа Англия, Буюк Британия

Тарихи

Бандй спортининг дастлабки ўйин жараёни, 1565-йил

Спортнинг энг қадимги келиб чиқиши ҳануз муҳокама қилинади. Россия аҳолиси Бандй спорт турига аждодлари асос солган деб ҳисоблашади[7], гарчи бошқа давлатларда жумладан, Нидерландия, Англия, Уэлсда ҳам ушбу спорт турига ўхшаш спортлар тарихан кенг тарқалган бўлса ҳам[8]. ХВИИИ асрнинг ўрталарида Девоншире Диалогуэ тўпламида Бандй ўйини „Голф ўйини“ сифатида киритилган, унда қарама-қарши тарафга иштирокчилар тўпни (одатда дарахт танасидан тутқич) уришга ҳаракат қилишади, ўйинда фойдаланиладиган таёқнинг охири қия ҳолатда бўлади"[9]. Спортнинг биринчи тартиб қоидалари 1882-йил Англияда Бурй Фен Бандй клуби аъзоси Чарлз Гудман Теббутт томонидан кодификация қилинган. 1955-йилда Халқаро Федерация ташкил этилганидан сўнг, рус ва инглиз қоидаларини ўзаро мослаштириш орқали ўйин қоидалари яратилди, лекин инглиз қоидаларидан кўпроқ фойдаланилди. Футбол ассоциацияси Англияда аллақачон машҳур бўлгани сабабли, ишлаб чиқилган бандй қоидаларининг кўп қисми футбол қоидалари асосида қабул қилинди. Футбол ассоциацияси сингари, ўйинлар одатда 45 дақиқалик иккита бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир томонда 11 та ўйинчи мавжуд. Ўйинчиларнинг таёқлари катта хоккей таёқларига ўхшаб қиясимон бўлиб, тўпнинг ҳажми тахминан теннис тўпи ўлчамига тенг. Бандй тўплари тўқ сариқ рангга эга ёки ҳозирги кунда кўпинча пушти. Ўйин жараёнида тана қисмлари билан жанг қилиш қоидага зид ҳисобланади. Бандйда ўйиндан ташқари ҳолат қоидаси мавжуд. Дарвозабонлар ўз позициялари учун махсус ишлаб чиқарилган қўлқоплардан фойдаланадилар ва уларни иккала қўлига кийишади, лекин ҳеч қандай таёқдан фойдаланишмайди[10].

Ҳаволалар

Манбалар

  1. ↑ „Бандй“, Тҳе Охфорд Cомпанион то Спорц & Гамес. Охфорд: Охфорд Университй Пресс, 1975. ИСБН 978-0-19-211538-6. 
  2. ↑ „Эдсбйн Сандвикен СМ – Финал ин Упссала“. ЁуТубе. Қаралди: 2014-йил 7-феврал.
  3. ↑ Мах Wинтерс. „Руссиан Бандй Федератион то аcт афтер теамс сcоре 20 оwн гоалс ин оне матч“ (эн). Инсиде тҳе гамес (2017-йил 28-феврал).
  4. ↑ „Бандй версус тҳе 50 Олймпиc Wинтер Гамес Дисcиплинес“ (2015-йил 4-декабр). 2015-йил 22-декабрда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ „Бандй дестинед фор тҳе Олймпиc Wинтер Гамес!“. Федератион оф Интернатионал Бандй (2016-йил 21-октябр). 2018-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 15-январ.
  6. ↑ Бандйпортфöлжен магазине, но. 4 2017/18, пп. 12-13
  7. ↑ Бандйнс ҳисториа ҳттп://www.скиро-навелсжо.се/ (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-04-16 санасида архивланган) (ин Сwедиш; реад он 2 Деcембер 2017)
  8. ↑ Ҳеатҳcоте, Жоҳн Моер; Теббутт, C. Г.; Буcк, Ҳенрй А.; Керр, Жоҳн; Ҳаке, Ормонд „Скатинг“. Лондон : Лонгманс, Греэн анд Cо. (1892-йил 9-январ).
  9. ↑ Палмер, Марй (Рейнолдс); Палмер, Жамес Фредериcк. А диалогуэ ин тҳе Девоншире диалеcт. Лондон, Лонгман, Реэс, Орме, Броwн, Греэн анд Лонгман, 1837. 
  10. ↑ Кйле Кнопп. „Бандй: Тҳе Отҳер Иcе Ҳоcкей“ (эн). Тҳе Ҳоcкей Wритерс (2021-йил 21-октябр). Қаралди: 2021-йил 5-декабр.