Бақтриядаги қадимги шаҳарлар

Бақтрия, Бақтриёна, Бахтар замин Бактрия — Амударёнинг юқори ва ўрта оқимидаги ва Ҳиндукуш тоғларидан шимолда жойлашган тарихий давлат ва ҳудуд.[1] Бақтрия шунингдек Сўғд давлатидан жанубда ва Помир тоғларининг ғарбида жойлашган. Асосан ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистоннинг жанубий вилоятлари ҳамда Афғонистоннинг шимолий қисмини ўз ичига олган. Шимолда Суғд, жанубда ва жануби-шарқда Арахосия, Гандҳара, ғарбда Марғиёна билан чегараланган. Ҳудудни уч томондан ўраб турган (шимолда Помир, жанубда Ҳиндукуш, шарқда Қорақурум) тоғ тизмалари давлат учун ҳимоя „деворлари“ вазифасини бажарган.

Авестода „байроқлар билан ўралган кўркам Бақтрия“ деб аталга ушбу ҳудуд Зардуштийлик динида олий худо Аҳура Мазда яратган „ўн олти мукаммал заминлар“дан бири сифатида тилга олинади. Қадимда Бақтрия кўчманчи туронликларнинг босқинларига қарши турган кичик, мустақил подшолик бўлган.[2] Зардуштийликнинг қадимги марказларидан бири ва афсонавий Каёнийлар сулоласининг пойтахти ҳисобланган Бақтрия Доро И томонидан битилган Беҳистун битикларида ҳам Аҳамонийлар давлатининг сатрапликларидан бири сифатида тилга олинади; ўша даврда Бақтрия махсус сатраплик бўлиб, у шаҳаншоҳ вориси томонидан бошқарилган.[1] Милоддан аввалги ИВ асрда Аҳамонийлар давлатининг қулашидан кейин Бақтрия эронийларнинг Александр босқинига қарши кураши марказига айланади, бироқ охир оқибатда Александр қўшинларига таслим бўлади. Александр ўлимидан кейин Бақтрия Александрнинг саркардаларидан бири Селевк И қўли остига ўтади.[3]

Сатрап Диодот И мустақиллик эълон қилиши билан Бақтрия ҳам Салавкийлар давлати таркибидан чиқади ва шундан кейин Юнон-Бақтрия, кейинчалик эса Ҳинд-Юнон подшоликлари даври бошланади. Милоддан аввалги ИИ асрга келиб Бақтрия Парфия империяси томонидан босиб олинади ва милодий И аср бошида Бақтрия ҳудудида Юечжи қабилалари томонидан Кушонлар империясига асос солинади. Эрондаги иккинчи Сосоний шаҳаншоҳ Шопур И Кушон империясининг ғарбий қисмларини истило қилади ва Кушон-Сосоний подшолиги тузилади. Сосонийлар Бақтрияни ИВ асрда қўлдан бой бериб, ВИ асрда яна қайта босиб олади. Антик даврда ва илк ўрта асрларда туркий тиллардан бўлмиш Бақтия тили Бақтрия ва қўшни ҳудудларда кенг тарқалган тил ҳисобланган.

ВИИ асрда Эроннинг мусулмонлар томонидан истило қилиниши билан Бақтриянинг ҳам исломийлашуви бошланади. Ҳудуднинг марказий шаҳри Бақтра ВИИИ-ИХ асрлардаги Турон Уйғониши ҳодисасининг ҳам маркази эди ва айнан шу ҳудудда янги туркий тили мустақил адабий тил сифатида шаклланди. Шарқий Эрон ва Марказий Осиёдаги Сомонийлар империясига ҳам бақтриялик Сомонхудот авлодлари томонидан асос солинган ва бу билан ҳудудда бақтрия тили унутилиб, туркий

Этимологияси

Ҳудуд дастлаб Авестода Баҳди номи билан аталади. Баҳди — эски форс тилидаги сўздир. Кейинчалик бу Бāхтриš (ўрта форс) ва Бахл (янги форс) кўринишларига ўзгарган.[4] Бугунги „Бақтрия“ номи қадимги юнонча Βακτριανή (Бактрианē) номидан олинган.

Географияси

Бақтрия Ўрта Осиё харитасида

Бақтрия текисликлари шимолда Амударё, жанубда ва шарқда Ҳиндукуш тоғ тизмаси билан чегараланган. Ғарбда эса ушбу минтақа Кармон чўли ва Марғиёна текисликлари билан туташган.[5] Амударё ва Ширин Тагоб, Сарипул, Балх ва Қундуз каби кичикроқ дарёлар мингйиллар давомида суғорма деҳқончиликка асос бўлган. Замин ҳосилдорлиги билан танилган бўлиб, Антик давр деҳқончилик маҳсулотларининг (зайтундан ташқари) барчасини етиштира олган.[6]

Пиэрре Лериче ёзади:

Бақтра манзилгоҳи пойтахти ҳисобланмиш Бақтрия даставвал Амударё жанубида жойлашган бўлиб, Балҳ, Тошқўрғон, Қундуз, Сарипул ва Ширин Тагоб дарёлари воҳаларидаги кичик деҳқончилик манзилгоҳларидан иборат бўлган. Ҳудуд Марказий Осиё тарихида ўта муҳим ўрин тутади. Баъзан Бақтрия давлатининг сиёсий чегаралари Бақтрия текислиги географик доирасидан анча ташқарига ҳам чиққан.[7]

Тарихи

Бронза даври

Ҳайвонлар тасвири туширилган қадимги коса, Бақтрия, м.авв. ИИИ-ИИ мингйиллик.

Бақтрия-Марғиёна Археологик мажмуаси („Окс сивилизацияси“ деб ҳам юритилади) Марказий Осиёдаги Бронза даврига оид археологик манзилгоҳ бўлиб, таҳминан милоддан аввалги 2200-1700-йилларга тегишли ушбу манзилгоҳлар шарқий Туркманистон, шимолий Афғонистон, жанубий Ўзбекистон ва ғарбий Тожикистонда жойлашган. Асосан манзилгоҳлар Амударёнинг (қадимги юнонлар Окс деб аташган) юқори оқими атрофида жойлашган бўлиб, Бақтрия ҳудуди ҳам айнан шу жойга тўғри келади. Ундаги манзилгоҳлар Совет археологи Виктор Сарианиди томонидан 1976-йилда аниқланган ва номланган. Бақтрия эски форсча Бāхтриš номининг юнонча ўзгарган шакли бўлса,[8] Марғиёна Маргу сатраплигининг юнонча аталишидир. Бақтрия сўзи пойтахт Бақтра (Шимолий Афғонистондаги бугунги Балх шаҳри) сўзидан олинган бўлса, Марғиёна ҳудудининг пойтахти бугунги кунда Туркманистонда жойлашган Марв шаҳридир.

Илоҳа ҳайкалчаси. „Бақтрия маликаси“ туркумидаги ҳайкалчалардан бири. Бронза даври Бақтрияси. Бақтрия-Марғиёна Археологик мажмуаси, таҳминан м.авв. 2000-йиллар. Хлорит ва оҳактош. Миҳо музейи, Марказий Осиё санъати бўлими.[9][10]

Таҳминан милоддан аввалги 400-йилларда яшаган қадимги юнон тарихчиси Ктесий, ундан кейин Сицилиялик Диодор, афсонавий Оссурия подшоси Нин Оксярт номи билан аталган Бақтрия подшосини м.авв. 2140-йилда, ёки Троя урушидан таҳминан 1000 йил олдин мағлуб этганини ёзади. Бироқ ХИХ асрда миххат ёзуви таржима қилиниши билан Оссурия лавҳаларини ўқиш ва тушуниш имкони пайдо бўлди ва тарихчилар юнонларнинг асарларига камроқ эътибор бера бошладилар.

Баъзи муаллифлар фикрича Бақтрия орийларнинг дастлабки ватани бўлиб, кейинчалик улар милоддан аввалги 2500-2000-йиллар атрофида жануби-ғарбдаги Эронга ва Ҳиндистон ярим оролининг шимоли-ғарбига айнан шу ҳудуддан кириб боришган. Кейинчалик вилоят Аҳамонийлар давлатининг Марказий Осиёдаги шимолий сатрапликларидан бирига айланди.[11] Турон ботиғи билан ўралган айнан шу тоғли ўлканинг маҳсулдор заминида пайғамбар Зардушт дунёга келган ва ўзининг биринчи издошларини орттиргани айтилади. Зардуштийлар Авестосининг энг эски қисмлари битилган Авесто тили эски эроний тиллардан бири бўлиб, шарқий эроний тилларнинг энг қадимийсидир.

Аҳамонийлар давлати таркибида

Ксеркс И мақбараси, Бақтриялик аскар, м.авв. 470-йил.

Эрнст Ҳерзфелд фикрича аввалига Бақтрия Мидия таркибида бўлган[12] ва ундан кейин м.авв. ВИ асрда Кир ИИ томонидан Аҳамонийлар давлатига қўшиб олинган ва Марғиёна билан биргаликда Аҳамонийлар давлатининг ўн иккинчи сатраплигини ҳосил қилган. Шоҳ Доро ИИИ Александр томонидан мағлуб этилганидан кейин Бақтрия сатрапи Бесс миллий озодлик ҳаракатини уюштиришга уринган, бироқ бошқа саркардалар томонидан ушланиб, Александр ҳузурига келтирилган ва қийналиб ўлдирилган.[13][14]

Форслар ҳокимияти остида кўплаб юнонлар Бақтрияга кўчириб юборилган ва бу ҳудудда юнон жамоалари ва тилининг шаклланишига олиб келди. Доро И ҳокимияти даврида юнонларнинг Киренаикадаги Барка шаҳрида яшовчи фуқаролари ёлланма қотилларни топширишдан бош тортгани учун Бақтрияга сургун қилинган.[15] Қолаверса, Ксеркс ҳам „Бранхиадларни“ Бақтрияга ўрганишига ижозат берган; улар бир вақтлар Дидима яқинида (ғарбий Анатолия) яшаган ва ибодатхонани унга топширган юнон коҳинларининг авлодлари эди.[16] Геродот ҳам қўзғолон кўтарган Ионияликларнинг қизларини қул қилиб, Бақтрияга сургун қилиш билан таҳдид қилган форс қўмондони ҳақида ёзади.[17] Кейинчалик форслар (ундан кейин Александр ҳам) Бақтрияда яшовчи ушбу юнонлардан ўз қўшинига аскар сифатида фойдаланган.

Македониялик Александр

Салавкийлардан олдинги Бақтриядан топилган Афина уккисига тақлидан босилган танга.

Александр Сўғдиёнани истило қилган. Жанубда, Оксдан нарида у кучли қаршиликка дуч келган, бироқ охир-оқибатда ҳарбий куч ва дипломатияни ишга солган ҳолда ҳудудни истило қилиб, Бақтриянинг мағлуб сатрапи Оксиартнинг қизи Роксанага (Рухшона) уйланади. У Бақтрияда икки юнон шаҳарларига асос солади ва улардан бири Александр империясининг энг шарқий нуқтасида жойлашган Александрия Эсхата (Олисдаги Александрия; ҳозирги Хўжанд шаҳри) шаҳри эди.

Александр ўлимидан кейин Сицилиялик Диодор ёзишича Филип Бақтрияга эга чиқади, лекин Юстин ёзишича Аминтас ушбу лавозимга эга бўлган. Сицилиялик Диодор ва Аррианнинг ёзишича Трипарадис шартномасидан кейин сатрап Стасанор Бақтрия ҳокимиятига келади. Охир-оқибатда Александр салтанати қўшин саркардалари орасида бўлиб олинади. Бақтрия эса Салавкийлар империяси таркибига киради.

Салавкийлар империяси

Македонияликлар, айниқса Салавк И ва унинг ўғли Антиох И Салавкийлар империясига асос солади ва бир неча юнон шаҳарларини барпо этади. Бир муддат ҳудудда юнон тили ҳукмрон мавқега эга бўлади.

Юнонистонга анча яқин жойлардан кўра Бақтрияда юнон тилининг кенгроқ тарқалгани жумбоғини ўтмишда юнонларнинг Бақтрияга кўчириб келтирилгани билан изоҳлаш мумкин.[18] Александр қўшинлари Бақтрияга келганда улар юнонча сўзлашувчи одамларни учратган ва афтидан бу одамлар ўтмишда форслар томонидан шу жойга кўчириб ўтказилган.

Юнон-Бақтрия подшолиги

Салавкий подшолари билан боғлиқ ички муаммолар ва Фир’авн Птолемей ИИ Филаделф томонидан ҳужумлардан фойдаланиб, Бақтрия сатрапи Диодот И таҳминан м.авв. 245-йилда мустақиллик эълон қилади ва Сўғдни ҳам ўз давлатига қўшиб олади. Шундай қилиб, у Юнон-Бақтрия подшолигига асос солади. Диодот ва унинг ворислари Салавкийлар ҳужумларидан, айниқса Антиох ИИИ ҳужумларидан ўзларини ҳимоя қилишга муваффақ бўлади ва Антиох ИИИ охир-оқибатда м.авв. 190-йилда римликлар томонидан мағлуб этилади.

Юнон-Бақтрия подшолиги шу қадар қудратли бўлганки, улар ўз ҳудудларини жанубий Осиёга қадар кенгайтира олган:

Бақтрияга келадиган бўлсак, унинг бир қисми шимолда Ариа билан туташган, лекин унинг катта қисми Ариадан нарида, шарқда жойлашган. Давлатда ёғдан ташқари барча нарса етиштирилади. Бақтрияни қўзғолонга бошлаган юнонлар шу қадар қудратли эдики, заминнинг ҳосилдорлиги туфайли улар нафақат мустақилликка эришиб, Бақтрия ва атрофларни (Ориёна) ўз қўллари остида бирлаштирди, балки Ҳиндистон устидан ҳам ҳокимият ўргатди. Артемиталик Аполлодор ёзади: „улар Александрдан ҳам кўра кўпроқ қабилаларни бўйсундирди…“[19]

Юнон-Бақтрияликлар юнон тилидан бошқарув тили сифатида фойдаланишган. Маҳаллий Бақтрия тили ҳам юнонлашган ва тилга юнон алифбосининг ва юнон сўзларининг кириб келиши шундан далолат беради. Ўз навбатида, бу сўзларнинг баъзилари бугунги кунда пушту тилига ҳам кириб келган.

Ҳинд-Юнон подшолиги

Бақтрия подшоси Евтидем И ва унинг ўғли Деметрий И Ҳиндукуш тоғларини ошиб ўтиб, Ҳинд водийсини истило қилишни бошлайди. Қисқа муддат улар қўлида ўта буюк қудрат тўпланди ва буюк юнон салтанати узоқ Шарқда пайдо бўлгандек бўлди. Бироқ бу империя ички низолар ва тинимсиз фитналар ичида қолганди. Деметрий Ҳинд водийсидан шарққа олислаб кетиши билан унинг саркардаларидан бири, Евкратид ўзини Бақтрия подшоси деб эълон қилди ва тезда ҳар бир вилоятда фитначилар бош кўтарди, ўзларини подшо деб эълон қилиб, бир-бири билан уруша кетди.

Уларнинг кўпчилигини фақатгина тангалари орқали биламиз ва бугунги Афғонистонда бундай тангалар кўплаб топилади. Бу урушлар юнонларнинг ҳудуддаги мақомини анча кучсизлантириб қўйди. Деметрий ва Евкратиддан кейин подшолар танга босиб чиқаришда Аттика стандартидан воз кечиб, маҳаллий стандартни қабул қилишди ва шубҳасиз бу маҳаллий аҳолининг қўллаб-қувватлашига эришиш мақсадида қилинганди.

Бу жараёнлар Ҳинд водийсида янада кўрпоқ акс этганди. Буюк истилочи сифатида танилган Ҳинд-Юнон подшоси Менандер И (жанубий Осиёда Миланда сифатида танилган) буддизмни қабул қилди. Унинг авлодлари ҳам ҳокимиятни ўз қўлларида сақлаб қолишга уринишди ва энг охирги маълум ҳинд-юнон подшоси Страто ИИ м.авв. 55-йилга қадар Панжоб ҳудудларини бошқарди.[20] Бошқа манбалар Страто ИИ ҳокимияти якунланиши йилини милодий 10-йил деб ҳам кўрсатишади.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Мукҳидинов, Сайдали (2018). „Анcестрал Ҳоме оф Индо-Арян Пеоплес анд Мигратион оф Ираниан Трибес то Соутҳеастерн Эуропе“. СҲС Wеб оф Cонференcес. дои:10.1051/шсcонф/20185001237. ИССН 2261-2424.
  2. ↑ Ж., К. (1913). „Баcтриа: тҳе Ҳисторй оф а Форготтен Эмпире. Бй Ҳ. Г. Раwлинсон, М.А., И.Э.С. Пробстҳаин'с Ориэнтал Сериэс“. Жоурнал оф тҳе Роял Асиатиc Соcиэтй. 45 (3)-жилд. 733–735-бет. дои:10.1017/с0035869х00045470. ИССН 1356-1863.
  3. ↑ Кушоков, Сафарали Юсупович (2020). „Тҳе Эмергенcе Оф Религиоус Виэwс Ис Эхемплифиэд Бй Тҳе Соутҳерн Регионс“. Тҳе Америcан Жоурнал оф Соcиал Сcиэнcе анд Эдуcатион Инноватионс. 02 (10)-жилд. 143–145-бет. дои:10.37547/тажссеи/волуме02иссуэ10-22. ИССН 2689-100Х.
  4. ↑ Эдулжеэ, Эд. „Арян Ҳомеланд, Аиряна Ваэжа, ин тҳе Авеста. Арян ландс анд Зороастрианисм“. www.ҳеритагеинституте.cом. Қаралди: 2024-05-07
  5. ↑ Ҳигҳам, Чарлес Ф. W.. Энcйcлопедиа оф Анcиэнт Асиан Cивилизатионс. Фаcц Он Филе, Инc., 2004 — 31-бет. ИСБН 0-8160-4640-9. 
  6. ↑ Раwлинсон, Ҳ. Г.. Баcтриа: Тҳе Ҳисторй оф а Форготтен Эмпире. Лондон: Пробстаин & cо., 1912. 
  7. ↑ П. Лериче, „Баcтриа, Пре-Исламиc период“, Энcйcлопаэдиа Ираниcа, вол. 3, 1998.
  8. ↑ Давид Тестен „Олд Персиан анд Авестан Пҳонологй“, . Пҳонологиэс оф Асиа анд Африcа. Wинона Лаке, Индиана: Эисенбраунс, 1997 — 583-бет. 
  9. ↑ Инагаки, Ҳажиме. Галлериэс анд Wоркс оф тҳе МИҲО МУСЕУМ. Миҳо Мусеум. п. 45.
  10. ↑ Тарзи, Зéмарялаï (2009). „Лес репрéсентатионс портраитистес дес донатеурс лаïcс данс л'имагериэ боуддҳиқуэ“. КТЕМА. 34 (1)-жилд.
  11. ↑ Артҳур Cоттерелл. Тҳе Пимлиcо Диcтионарй Оф Cлассиcал Cивилизатионс. Пимлиcо, 1998 — 58-бет. 
  12. ↑ Ҳерзфелд, Эрнст. Тҳе Персиан Эмпире: Студиэс ин геограпҳй анд этҳнограпҳй оф тҳе анcиэнт Неар Эаст. Ф. Стеинер, 1968 — 344-бет. 
  13. ↑ Франк Л. Ҳолт. Инто тҳе Ланд оф Бонес: Алехандер тҳе Греат ин Афгҳанистан. Университй оф Cалифорниа Пресс, 2005 — 41–43-бет. 
  14. ↑ Чишолм, Ҳугҳ, эд. (1911). „Баcтриа“ . Энcйcлопæдиа Британниcа. Вол. 3 (11тҳ эд.). Cамбридге Университй Пресс. пп. 180–181.
  15. ↑ Ҳеродотус, 4.200–204
  16. ↑ Страбо, 11.11.4
  17. ↑ Ҳеродотус 6.9.4
  18. ↑ Wалбанк, Ф.W.. Тҳе Ҳелленистиc Wорлд. Фонтана Пресс, 1981. ИСБН 0-006-86104-0. 
  19. ↑ Страбо „Геограпҳй, Боок 11, чаптер 11, сеcтион 1“.
  20. ↑ Бернард, Паул „Тҳе Греэк Кингдомс оф Cентрал Асиа“, . Ҳисторй оф cивилизатионс оф Cентрал Асиа, Волуме ИИ. Тҳе девелопмент оф седентарй анд номадиc cивилизатионс: 700 Б.C. то А.Д. 250 Ҳарматта, Жáнос: . Парис: УНЕСCО Публишинг, 1994 — 126-бет.