Amazigh tili

Бербер тили — берберлар тили. Хом-сом тиллари оиласига мансуб. Ливия, Тунис, Жазоир, Марокаш, Мавритания, Мали, Юқори Волта, Нигер, Нигерия, Чад ва бошқа мамлакатларда тарқалган. 300 га яқин шевалардан таркиб топган. Буларни бешта асосий лаҳжа гуруҳларига бирлаштириш мумкин: туарег лаҳжаси (Ливия, Жазоир, Мали, Нигер, Нигерия, Чад), зенет лаҳжаси (Жазоир, Шимолий Марокаш), тамазий лаҳжаси (Марокаш), ташелҳайт лаҳжаси (Марокаш), зенага лаҳжаси (Мавритания). Миср, Сурия, Ливия, Тунис ва Мавританияда араб тили бербер тилини сиқиб чиқараётган бўлса, Жазоир ва Марокашда бербер тилида сўзлашувчилар йил сайин кўпаймоқда. Бербер тилида урғу жуда кучсиз. Ўзак бир, икки, уч, ҳатто то'рт ундошдан тузилади. Бербер лаҳжаларининг фонетик, морфологик, синтактик ва лексик бирлиги ягона бербер тили мавжудлигига асос бўлади. Бербер, араб ва лотин алифболари ёрдамида бербер тили ва унинг лаҳжаларини ёзиб олишга ҳаракат қилинган[1].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ "Амазигҳ тили" ЎзМЕ. Б-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-12-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |