Basar
Басар, Басарон — Тоҳаристон туманларидан бири. Ўрта аср манбаларига кўра, Б. тоҳирийлардан Абдуллоҳ ибн Тоҳирга 826 — 827-йилларда 7300 дирҳам миқдорида хирож тўлаган. Бу жуда катта миқдордаги хирож бўлиб, Вашгирд туманиникидан 7-марта ортиқ, Хутталон вилоятиникидан (12 минг дирҳам) бир оз кам бўлган. Яқубий ва Ибн Руста асарларида ҳам Басарон шаҳри номи учрайди. "Ҳудуд ул-олам" да Басариг шаклида қайд этилиб, унга кўра Х асрда Б. гўзал ва обод, аҳолиси жангари бўлган. Б. шаҳри ўрта асрларда Кофарниҳон ва Вахш дарёлари оралиғида; Ҳисорнинг жан.да ёхуд жануби-шарқида бўлиб, Ҳисор водийси билан Кўлобни боғловчи карвон йўлида жойлашган. Панжикентдан топилган "турк-суғдий" мис тангалардан бирида 7 — ВИИИ асрлар бошида "Пасар" шаҳри ҳокими томонидан зарб қилинган тангада Фарнбаг маъбудининг исми битилган. Илк ўрта асрларда Б. ёки Пасар шаҳри афтидан мустақил мулк бўлиб, Басарон ёки Пасарон деб аталган. ВИИ асрда уни турк малики бошқарган, эҳтимол у Панжикент ҳокими билан қариндош бўлган. Бу ҳақда уларнинг исми ёнида "жамуқ" деган туркий сўзнинг бўлиши гувоҳлик беради. Бу сўз туркий унвон ёки машҳур туркий уруғлардан бири "жамукин"нинг номи бўлиб, бу уруғ илк ўрта асрларда Тоҳаристонда ва Балх атрофида яшаган. Табарийнинг ёзишича, 706-йил Б. вилоятини Қутайба ибн Муслимнинг биродари Солиҳ забт этган. Бу жангда лашкарбоши Наср ибн Сайёр алоҳида жасорат кўрсатган, шунинг учун Солиҳ унга шу вилоятда жойлашган Танжона қишлоғини инъом этади.
Шамсиддин Камолиддинов.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |