Basij
Басиж (форсча: بسيج , ўзбекча: Сафарбарлик), Ниру-е Могҳāвемат-э Басиж форсча: نیروی مقاومت بسیج , ўзбекча: Қаршилик сафарбар этиш кучлари), тўлиқ номи Сâзмâн-э Басиж-э Мостаз’афин (форсча: سازمان بسیج مستضعفین , ўзбекча: Мазлумларни сафарбарлик ташкилоти)[5], Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) бешта кучларидан бири[6]. Бу куч Басиж деб номланади; унинг аъзоси форсчада басижи дейилади. 2019-йил июл ҳолатига кўра Ғуломризо Сулаймоний Басиж қўмондони.
|
| |
| Тури | Ҳарбийлаштирилган ко'нгилли милиция[1] |
|---|---|
| Мақоми | Ёрдамчи куч |
| Мақсади | Ички хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, ахлоқий полиция, ҳарбий заҳиралар |
| Ишга тушган санаси |
26-ноябр, 1979-йил (қарор берилган)[1] 30-апрел, 1980-йил (тузилган)[1] |
| Ҳудудий хизмати | "Ислом инқилобининг конституцияси ва мақсадларига ишонган барча шахсларда мамлакатни, Ислом Республикаси режимини ҳимоя қилиш, офатлар ва кутилмаган ҳодисаларда одамларга ёрдам бериш учун зарур имкониятларни яратиш" |
| Асосчи(лар)и | Руҳуллоҳ Хумайний[1] |
| Командир | Бригада генерали Гҳоламреза Солеимани |
| Буджет |
|
| Ишчилар сони | 90,000 (CСИС тахмини)[1] |
| Аъзолари |
11 миллиондан ортиқ заҳирадагилар[3] 600,000 аваилабле фор иммедиате cалл-уп [4] |
| Ўзига тегишли ташкилотлар |
Мавжуд эмас(1980–1981) Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (1981-йилдан) |
| Тил(лар)и | Форсий |
| Вебсайти | басиж.ир |
1979-йилда Эрон инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Ҳумайний буйруғи билан Эронда ташкил этилган бўлиб, дастлаб Ҳумайний томонидан Эрон-Ироқ урушида жанг қилишга чақирилган ҳарбийлаштирилган кўнгиллилардан иборат эди[7]. Акбар Ҳошими Рафсанжонийнинг сўзларига кўра, дастлаб бу ташкилот мустақил бўлган, 1981-йилнинг 17-февралида Эрон парламенти [8] томонидан Инқилоб Қўриқчилари Корпусига расман киритилган ва шундан сўнг уларнинг ўртасидаги хизматлараро рақобатга барҳам берилади[1].
Бугунги кунда кучлар кўпинча, расмий имтиёзлар эвазига кўнгилли сифатида қўшилувчи эронлик ёшлардан иборат. Басижийлар ички хавфсизликни таъминлаш, жамият устидан давлат назоратини ўрнатиш[9], ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш, оммавий диний маросимларни ташкил этиш, ахлоқий меъёрларни тартибга солиш, норозилик намойишларини бостириш каби фаолият билан шуғулланувчи ёрдамчи куч сифатида хизмат қилади[10][11]. Бу куч 2009 йилги Эрон сайловларидаги кенг тарқалган норозилик намойишларида тез-тез кўриниш берган ҳамда 2017-2018 йиллардаги Эрон норозиликларига аралашган. Басижийлар ўзларининг Эрон Олий Раҳбарига содиқликлари билан машҳур ҳамда ИИҚКга бўйсунадилар ва унинг раҳбариятидан буйруқ оладилар[12]. Эроннинг деярли ҳар бир шаҳрида басижийларнинг маҳаллий ташкилоти бор[13].
Басиж ИИҚКнинг бир қисми бўлиб, АҚШ, Баҳрайн ва Саудия Арабистони ҳукуматлари томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган[14].
Тарихи
Олий раҳбар Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хумайний 1979-йил ноябр ойида, Эрон инқилоби даврида ёшлар милициясини ташкил этишга чақирди[5]. Басиж 1980-йил 30-апрелда ташкил этилган. Унга 18 ёшдан ошган ва 45 ёшдан кичик эркаклар қўшилишлари мумкин эди.
Эрон – Ироқ уруши пайтида юз минглаб одамлар Басижга кўнгилли бўлишди, улар орасида 12 ёшли болалар ва ёши саксондан ошган ишсиз қариялар ҳам бор эди. Бу кўнгиллилар шиалардаги шаҳидликка муҳаббат, уруш сафарбарлигида ватанпарварлик руҳи сингдирилган кишилар, кўпинча камбағал, деҳқонлардан иборат бўлган. Улар мактабларга ташрифлар давомида ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали фаол рағбатлантирилган. Уруш пайтида Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси Басиж аъзоларидан ишчи кучини жалб қилиш учун манба сифатида фойдаланган[15]. Басижийлар мина майдонларини тозалагани ёки душманнинг шиддатини пасайтирувчи жонли тўлқинлар сифатида фойдаланилганлиги билан машҳурлашган[16]. Тахминларга кўра, бу тактикани қўллаш оқибатида ўн минглаб одамлар ҳалок бўлган.
Одатий жонли тўлқин тактикаси басижийлар учун (кўпинча жуда енгил қуролланган ҳамда артиллерия ёки ҳаво кучлари томонидан қўллаб-қувватланмаган) саф бўйлаб олдинга юриш эди. Талофатлар кўп бўлса-да, тактика кўпинча Ироқ мунтазам армиясининг ёмон тайёргарликдан ўтган аъзоларига қарши қўлланилганда иш беради[17][18].
Дилип Ҳирога кўра, 1983-йилнинг баҳорига келиб басижийлар 2,4 миллион эронликни қурол ишлатишга ўргатган ва 450 минг нафарини фронтга жўнатган[19]. 1985-йилда ИРНА Ҳожжатулислом Раҳмонийдан иқтибос келтирган ҳолда басижийлар сонини 3 миллионга яқин, деб кўрсатади[5]. Теҳрон бюроси 1986-йилнинг декабрида фронтдаги басижийларнинг энг юқори сони 100 000 эканини таъкидлайди.
Тикланиш
Тҳе Неw Ёрк Тимес газетасининг ёзишича, Эрон 1998-йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг ўз-ўзидан пайдо бўлган байрамлар ва 1999-йил июлидаги талабалар норозиликларидан кейин, исломий ҳукумат кўчалар устидан назоратни қўлдан чиқарганини сезди ҳамда Басижни қайта фаоллаштиради. ГлобалСеcуритй.орг бир оз бошқача вақт жадвалини келтириб, у 2005-йилда қайта тикланган, деб маълумот беради .
Эрон ҳукумати басижийларни сақлаб қолиш учун бир қанча режалар тузган. Бу режалар орасида Басиж ривожи (Басиж-э-Сазандеги) каби ғояларга урғу берилган. Эрон полицияси ва Ансор-э-Ҳизбуллоҳ билан бир қаторда басижийлар Эрондаги талабалар намойишларини бостиришда фаол иштирок этмоқда. Басижийлар баъзан ансорлардан кўпроқ „интизомли“ бўлиб, урмасликлари ёки ҳеч бўлмаганда намойишчиларни тез жароҳатламасликлари билан ажралиб турадилар[20]. Бошқа манбаларга кўра, Ансор-и Ҳизбуллоҳ Басижнинг бир қисми дейилади.
Бошқа фикрларга асосан, Басижнинг Эрон – Ироқ урушида Эронни ҳимоя қилиш бўйича жанговар миссиясидан ҳозирги ички хавфсизлик ташвишларигача бўлган ўзгариши унинг обрў-эътибори ҳамда мазмунининг йўқолишига олиб келган[21].
2009-йилги сайлов норозиликлари
2009-йилги президентликка мухолифат номзод Мир Ҳусайн Мусавий шу йилги Эрон сайловларида юз берган норозилик намойишлари чоғида басижийлар томонидан амалга оширилган зўравонликларни қоралади. 2009-йилги сайловлардан кейин Басижнинг ёмон ишлаши ҳақида ҳам хабарлар бор. Бу қўмондон Ҳусайн Таибнинг алмаштирилиши ҳамда Басижнинг ўша йил октябр ойида Инқилобий Корпуснинг қуруқликдаги кучларига расмий интеграциялашувига сабаб бўлган, деб ҳисобланади[8]. Намойишлар ортидан Басиж қўмондони Ҳожжатулислом Ҳусайн Таиб зўравонликларда саккиз киши ҳалок бўлганини ва 300 киши яраланганини билдирди[22].
2010-йили Эронда тадқиқот олиб бораётган норвегиялик талаба автобусда кетаётганида бўлинма томонидан ўғирлаб кетилгандан сўнг Басиж лагери ичида даҳшатли ваҳшийликларга гувоҳ бўлганини айтади. Талаба Норвегия элчихонаси ходимларига берган маълумотларига кўра, у ҳибсга олинган сиёсий мухолифларнинг „ичаклари кесилгани, ёқиб юборилгани ва тартибсизликларни назорат қилувчи юк машинаси тагида атайлаб бостирилгани“га гувоҳ бўлган.
Норозилик намойишлари чоғида олий раҳнамо Али Хоманаий ўз мавқеини сақлаб қолишга қаратилган янги ҳарбийлаштирилган Ҳайдарян кучини яратди; Ҳайдарён бошқаруви аъзоларининг бир қанчаси басижийлардан чиққан[23].
Сурия фуқаролар уруши, 2011-йилдан ҳозирги кунгача
Ғарб таҳлилчиларнинг фикрича, 2013-йил декабрида Эроннинг минглаб ҳарбийлаштирилган Басиж жангчилари Сурияга жойлаштирилган. Суриянинг Эрон учун геосиёсий аҳамияти ва унинг муҳим иттифоқчи сифатидаги роли басижийларнинг ҳозирга қадар давом этаётган Сурия фуқаролар урушида иштирок этишига туртки бўлди. Ҳизбуллоҳ жангчиларига ўхшаган Басиж милицияси Сурия армияси билан исёнчи кучларга қарши иш оли боради. Бундай иштирок минтақадаги бир қатор давлатлар, хусусан, Исроил ва Туркия учун янги ташқи сиёсий муаммоларни келтириб чиқаради. Чунки Эроннинг таъсири Сурия можаросида мамлакатда мафкуравий ва молиявий таъсиридан ҳам ортиб бормоқда[24]. Басижнинг Сурия фуқаролар урушидаги иштироки минтақада Эроннинг ҳукмронлигини таъминлаш мақсадида Эрон ташқи сиёсатида ишончли куч сифатида милициянинг фаол қўлланишини акс эттиради [ [25] ] ва Суриядаги фуқаролар уруши Сурия озодлик армияси раҳбари Салим Идрисни хавотирга қўяди[26].
Ташкилот ва аъзолик
Басиж Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпусининг бешинчи бўлимини ташкил қилади. У Имом Ҳусайн бригадалари ва Имом Али бригадалари (хавфсизлик таҳдидлари билан шуғулланувчи бўлинмалар)ни ўз ичига олади. Басижнинг кичик гуруҳларига Басиж бошланғич ўқувчилар [ Басиж-э Данеш-Амоузи ], Басиж талабалари [ Басиж-э Данешжуйи ], Басижлари университети, Басиж давлат хизмати (Басиж-э Эдарии) ва Басиж қабилалари киради[27]. Теҳрон бюроси, шунингдек, „Басижийлар уюшмаси“ (Басиж-э Аснаф) ва „Басижий меҳнаткашлари“ (Басиж-э Карегарон)ни ҳам санаб ўтади[8]. Басижийлар сони бўйича ҳисоб-китоблар турлича бўлиб, унинг раҳбарияти ташқи манбаларга қараганда юқорироқ рақамларни келтирмоқда. Расмий ҳисоб-китобларга кўра, 23,8 млн. 2020 йилга келиб Эрон атрофида 54 000 та база бор эди[28].
Раҳбарлар
Ҳозир Басижга 2019-йилда Ғуломҳусайн Ғайбпарвар ўрнига келган Ғуломризо Сулаймоний қўмондонлик қилмоқда[29].
| Но. | Тасвир | Қўмондон | Лавозимга келиши | Лавозимдан кетиши | Мансаб йиллари | Ман. |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Амир Мажд | 1979 Декабр | 1981 Декабр | 1–2 йил | [30] | |
| 2 | Аҳмад Салек (таваллуди тах. 1946) | 1981 Декабр | 1984 Феврал | 2–3 йил | [30] | |
| 3 | Муҳаммад-Али Раҳманий (таваллуди 1943) | 1984 16-феврал | 1990 январ | 5–6 йил | [30][31] | |
| 4 | Бўлинма генерали Алириза Афшор (таваллуди тах. 1951) | 1990 | 1998 | 7–8 йил | – | |
| 5 | Бўлинма генерали Муҳаммад Ҳижозий (1956–2021) | 1998 | 2007 | 8–9 йил | – | |
| 6 | Бо'линма генерали Ҳусайн Тойиб (таваллуди 1963) | 2007 | 2009 | 1–2 йил | – | |
| 7 | Бўлинма генерал Муҳаммад Ризо Нақдий (таваллуди тах. 1952 ор 1961) | 2009 | 2016 | 6–7 йил | – | |
| 8 | Бўлинма генерали Ғуломҳусайн Ғайбпарвар | 2016 | 2019 | 2–3 йил | – | |
| 9 | Бо'линма генерали Ғуломризо Сулаймоний (таваллуди 1964) | 2019 | Амалдаги | 6–7 йил | – |
Вазифалари ва фаолияти
"Озодлик" радиосига кўра, уруш охирига келиб, басижийларнинг аксарияти хизматни тарк этиб, кўп йиллар фронтда бўлганидан кейин одатий ҳаёт тарзига қайтишган[27]. 1988-йилга келиб Басиж назорат пунктлари сони кескин камайди, лекин басижийлар ҳали ҳам ҳижобга риоя қилишни назорат этишар, аёлларни кийиниш қоидаларини бузганликлари учун ҳибсга олишар ва ёшларни аралаш жинсдаги партияларга иштирок ёки қарама-қарши жинсдаги қариндошлар билан жамоат жойларида юрганлик учун қамашда давом этишарди.[32]
Вазифалар вилоятга қараб фарқ қилади. Басижийлар шарқий чегара ҳудудларида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчиларга, Ҳурмузғон, Бушеҳрда ҳамда Ироқ билан чегарада контрабандачиларга қарши жойлаштирилган.
1988-йилда коллеж кампусларида " Вестоксификасия " ва ҳукуматга қарши потенсиал талабалар ташвиқотига қарши курашиш учун Басижий коллеж тузилмалари ташкил этилди[32].
Ашуро бригадалари 1993-йилда тузилган. Ушбу исломий бригадалар ҳам Инқилоб соқчилари, ҳам басижийлардан ташкил топган ва 1998-йилга келиб уларнинг сони 17 000 кишига етган[5].
Голкар [9] фикрича, басижийлар давлат мафкурасини тарғиб қилиш, сиёсий кампанияларда ташвиқот машинаси бўлиб хизмат қилиш, диний бошқарувни оқлаш, сиёсатчиларни ҳимоя қилиш, ислом ахлоқи ва қоидаларини татбиқ этиш учун ишлатилади. Улар Эрон Ислом Республикасининг миллионлаб информаторларга эга бўлиш ҳақидаги умумий режасининг бир қисмидир. Басижийлар мухолифатга ҳам путур етказади, масалан, қўзғолон ва намойишларни бостиришда асосий рол ўйнайди.[9]
Урушга тайёргарлик кўриш учун басижийларга шаҳидликнинг фойдалари ҳақида тушунча берилади[9].
Аъзоларнинг имтиёзлари ва профили
Хабар қилинишича, Басиж аъзолари учун имтиёзлар орасида эронлик эркаклар учун зарур бўлган 21 ойлик ҳарбий хизматдан озод қилиш, университетларда ажратилган ўринлар ҳамда кичик миқдордаги стипендия киради. Басиж аъзолари аъзо бўлмаганларга қараганда кўпроқ давлат лавозимларини, айниқса, ҳукумат назорати остидаги муассасаларда хавфсизлик билан боғлиқ лавозимларни эгаллашлари мумкин. Баъзилар Басижга ҳақиқий диний эътиқодлари туфайли қўшилган бўлса, бошқалари Басижга аъзолик имтиёзларидан фойдаланиш, шунингдек, университетга кириш учун ёки давлат ишларида кўтарилиш воситаси сифатида қўшилган[9][33].
Сиёсат
Назарий жиҳатдан басижийлар Эрон конституцияси билан сиёсатда иштирок этишлари тақиқланган, бироқ унинг раҳбарияти, айниқса, 2005-йилда президент Маҳмуд Аҳмадинажод сайлови пайтида, ҳатто ундан кейин ҳам басижий сифатида фаол бўлган, деб ҳисобланади. Ўтган сайловларда милиция аъзолари ҳам қаттиққўл, ҳам ислоҳотчиларга овоз берган. Президент Аҳмадинажод милиция аъзолари томонидан сезиларли даражада фаол қўллаб-қувватланган, кўпчилиги унинг президентлиги давридаги сиёсатидан фойда кўрган.[34] Олий Раҳбар Хоманаий Басижни „Эрон халқининг энг катта умиди“ ва „беғубор дарахт“ деб таърифлаган.[12]
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Робин Б. Wригҳт, муҳ. (2010), Тҳе Иран Пример: Поwер, Политиcс, анд У.С. Полиcй, УС Институте оф Пеаcе Пресс, 62–65-бет, ИСБН 978-1601270849
- ↑ „Иран деcреасес ИРГC будгет фор нехт еар“. АзерНеwс Неwспапер (2016-йил 18-январ). 2016-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 30-март.
- ↑ „تعداد اعضای بسیج بیش از 25 میلیون نفر“. 2022-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-декабр.
- ↑ Кеннетҳ Катзман (6 Феврал 2017), „Иран'с Фореигн анд Дефенсе Полиcиэс“ (ПДФ), Cонгрессионал Ресеарч Сервиcе, Федератион оф Америcан Сcиэнтисц, 24-бет, 8 Март 2017да асл нусхадан архивланди (ПДФ), қаралди: 1 Март 2017
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Жоҳн Пике. „ГлобалСеcуритй.орг Интеллигенcе: Мобилисатион Ресистанcе Форcе“. 2011-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
- ↑ Форозан, Ҳесам (2015), Тҳе Милитарй ин Пост-Револутионарй Иран: Тҳе Эволутион анд Ролес оф тҳе Револутионарй Гуардс, Тайлор & Франcис, 56–58-бет, ИСБН 978-1317430735
- ↑ „Басиж Милитиа“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2011-йил 2-декабр). 2013-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
- ↑ 8,0 8,1 8,2 Алфонеҳ, Али (2013), Иран Унвеилед: Ҳоw тҳе Револутионарй Гуардс Ис Трансформинг Иран фром Тҳеоcраcй инто Милитарй Диcтаторшип, АЭИ Пресс, 49-бет
- ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 9,4 Голкар, Саэид. Cаптиве Соcиэтй: Тҳе Басиж Милитиа анд Соcиал Cонтрол ин Иран.. Wашингтон, ДC: Wоодроw Wилсон Cентер Пресс, 2015. ИСБН 978-0-231-80135-5.
- ↑ Молави, Афшин, Тҳе Соул оф Иран, W. W. Нортон, (2005), п. 88, 316–318
- ↑ Неил МаcФарқуҳар. „Шадоwй Ираниан Вигилантес Воw Болдер Аcтион“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2009-йил 19-июн). 2017-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 19-июн.
- ↑ 12,0 12,1 „Супреме Леадер'с Спеэч то Басиж Мемберс“. Кҳаменеи.ир (2008-йил 3-май). 2013-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-апрел.
- ↑ Молави, Афшин, Тҳе Соул оф Иран, W. W. Нортон, (2005), п.88
- ↑ „Сауди, Баҳраин адд Иран'с Револутионарй Гуардс то террорисм лисц“. Реутерс (2018-йил 23-октябр).
- ↑ Кҳомеинис Wарриорс: Фоундатион оф Иранс Региме, Иц Гуардианс, Аллиэс ароунд тҳе Wорлд, Wар Аналйсис, анд Стратегиэс бй Меҳран Риазатй, ИСБН 978-1514470336
- ↑ Кҳомеини: Лифе оф тҳе Аятоллаҳ бй Бақер Моин
- ↑ Cитед ин: Эрич Wиэдеманн, „Мит дем Парадиэс-Счлüссел ин диэ Счлачт“, ин: Дер Спиэгел, но. 31/1982, п. 93.
- ↑ Иран ат Wар: 1500–1988 (Пг. 363) Бй Кавеҳ Фаррокҳ
- ↑ Ҳиро, Дилип, Иран ундер тҳе Аятоллаҳс, Роутледге анд Кеган, 1985, п.237
- ↑ Молави, Тҳе Соул оф Иран (2005), п. 318
- ↑ Сcотт Петерсон (16 Жуне 2003). „Иран'с ангрй ёунг адулц эрупт ин политиcал протест 16.6.2003“. Тҳе Чристиан Сcиэнcе Монитор. 10 Новембер 2014да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 10 Новембер 2014.
- ↑ Иран оппоситион сайс 72 диэд ин пост-полл унрест Реутерс. 3 Септембер 2009
- ↑ „Иран: Тҳе Супреме Леадер'с Неw Сеcуритй Форcе“. 2017-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 1-сентябр.
- ↑ „Ираниан Форcес он тҳе Голан?“. Жерусалем Cентер Фор Публиc Аффаирс (2013-йил 29-май). 2013-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
- ↑ „Тҳе Араб wорлд феарс тҳе 'Сафавид'“. Жерусалем Cентер Фор Публиc Аффаирс. 2014-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
- ↑ Гордон, Мичаэл Р.. „Иран анд Ҳезболлаҳ'с Суппорт фор Сйриа Cомплиcатес У.С. Стратегй он Пеаcе Талкс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2013-йил 21-май). 2017-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-феврал.
- ↑ 27,0 27,1 „Иран'с Басиж Форcе – Тҳе Маинстай Оф Доместиc Сеcуритй“. Радио Фреэ Эуропе / Радио Либертй (2009-йил 15-январ). 2012-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 10-ноябр.
- ↑ سردار سپهر: ۵۴ هزار پایگاه بسیج برای رزمایش کمک مومنانه فعالیت می کنند
- ↑ „Аятоллаҳ Кҳаменеи намес неw милитарй cоммандерс“. Теҳран Тимес (2019-йил 2-июл). Қаралди: 2019-йил 6-июл.
- ↑ 30,0 30,1 30,2 Никола Б. Счаҳгалдиан, Гина Баркҳордариан (Марч 1987), Тҳе Ираниан Милитарй Ундер тҳе Исламиc Републиc (ПДФ), РАНД, ИСБН 0-8330-0777-7, қаралди: 15 Жануарй 2017
- ↑ Голкар, Саэид. Cаптиве Соcиэтй: Тҳе Басиж Милитиа анд Соcиал Cонтрол ин Иран. Wашингтон Д.C.: Cолумбиа Университй Пресс, 2015 — 15, 18-бет.
- ↑ 32,0 32,1 Молави, Тҳе Соул оф Иран (2005), п. 89
- ↑ МcДоwалл, Ангус (21 Жун 2009). „Иран'с Басиж форcе: тҳе шоcк троопс террорисинг протестерс“. Даилй Телеграпҳ. Лондон. 29 Май 2018да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2 Април 2018.
- ↑ „Профиле: Басиж милитиа форcе“. ББC Неwс (2009-йил 18-июн). 2009-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 27-июн.
Адабиётлар
- Голкар, Саэид. (2012) Парамилитаризатион оф тҳе Эcономй: Тҳе Cасе оф Иранъс Басиж Милитиа, Армед Форcес & Соcиэтй, Вол. 38, Но. 4
- Голкар, Саэид. (2015) Cаптиве Соcиэтй: Тҳе Басиж Милитиа анд Соcиал Cонтрол ин Иран. Wоодроw Wилсон Cентер Пресс анд Cолумбиа Университй Пресс.
Ҳаволалар
- Видео Арчиве оф Басиж
- Леттерс фром Иран ЁуТубеда – Тҳе Басиж ин тҳе Университиэс
- „Басиж Студенц Организатион оффиcиал wебсите“. 2004-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 16-апрел.
- „Ҳеавй Wеапонс фор Басеэж Волунтеэр Милитиа“. 2006-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 16-апрел.
- Алфонеҳ, Али „Иран Пример: Тҳе Басиж Ресистанcе Форcе“ (2010-йил 21-октябр).
