Basiley
Басилей (басилевс) — 1) Пилос битикларига кўра, Микен даврида кичик қишлоқ ҳокими; 2) Гомер достонида — қабила ёхуд қабилалар иттифоқи раҳбари. Дастлаб сайлаб қўйилган, сўнгра ҳокимият мерос бўлиб ўтган; 3) Спарта шохларининг икки унвонидан бири; 4) Афинада — дастлаб қабила ёхуд қабилалар иттифоқи бошлиғи, сўнгра 2-архонт; 5) Юнон ва македон шохларининг эллинистик мамлакатларидаги унвони ва умуман юнон адабиётида шоҳни англатувчи атама; 6) Византия ва Рим императорларининг Августдан бошлаб олган унвони.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |