Баскетбол ўйинчиларининг позициялари

позициялари
Баскетбол тўпи

Одатда, баскетбол ўйинчилари қуйидаги позицияларда ўйнашади:

  • Ҳужумкор ҳимоячи (инг. Шоотинг гуард, СГ); унинг вазифаси — узоқ масофадан тўпни саватга тушириш. Жамоа ҳимояланаётганда эса, уч очколик зарбалардан саватни ҳимоя қилиш. Уларни жамоанинг „снайпери“ деб ҳам аташ мумкин. Улар чаққон ва тезкор бўлишади. Шунингдек, яхши сакрай олишади. Ўртача бўйи тахминан 193–201 см ни ташкил қилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кўплаб баскетбол афсоналари, масалан, Мичаэл Жордан, Реггиэ Миллер, Cлйде Дрехлер, Осcар Роберцон, Жеррй Wест, Аллан Ҳоустон, Аллан Иверсон, Кобе Брянт, Дwайне Wаде кабилар айнан ҳужумкор ҳимоячи бўлишган. Ҳозирги кунда ўйнаётган НБА ўйинчиларидан Жамес Ҳарден ва Клай Тҳомпсонни ҳам алоҳида айтиб ўтиш мумкин.
  • Плеймейкер (инг. Поинт гуард, ПГ); Жамоанинг „мия“си. Ҳамма ҳужумлар айнан шу ўйинчи орқали бошланади. У майдондаги барча ўйинчиларнинг жойлашуви вазиятини ва имкониятларини ўрганиб, ҳужум учун керакли йўналишни танлайди. Тўп билан муомала қилиш даражаси жуда юқори. Майдонни яхши кўра олишади. Ҳимоя вақтида эса рақиб тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишининг олдини олишади. Жамоанинг бошқа ўйинчиларига нисбатан бироз паст бўйли бўлиши ҳам мумкин. Ўртача бўйи тахминан 185-195 см ни ташкил қилади. Бу позицияда ўйнаган энг машҳур ўйинчи бу Магиc Жоҳнсондир. У 3-марта НБАнинг энг қимматли ўйинчиси деб эътироф этилган. Бундай унвонга яна Осcар Роберцон, Аллен Иверсон, Стеве Наш ва Степҳен Cуррйлар эришишган. НБА бўйича энг кўп самарали тўп узатишлар сони 15086 га тенг бўлиб, бу натижа Жоҳн Стоcктон га тегишли.
  • Кичик ҳужумчи (инг. Смалл форwард, СФ); вазифаси ҳужумкор ҳимоячиникига ўхшаш, лекин бўй жиҳатдан бироз баландроқ бўлишади (ўртача бўйи тахминан 195–210 см), шунингдек, майдоннинг исталган нуқтасидан саватга тўп ташлай олади, рақиб тўпларини қайтариш учун блок (инг. Блоcк шоот) қўйишади. Бу позицияда ўйнайдиган машҳур ўйинчилардан ЛеБрон Жамес, Кевин Дурант, Скоттй Пиппен, Cармело Антҳонй ва россиялик баскетболчи Андреи Кириленколарни айтиб ўтиш мумкин.
  • Оғир ҳужумчи (инг. Поwер форwард, ПФ); асосий вазифаси ҳужум вақтида ва ҳимояланишда саватдан қайтган тўпларни қўлга киритиш. Шу сабабли бу позицияда ўйнайдиган ўйинчилар жисмонан бақувват ва чидамли бўлишади. Ўртача бўйи тахминан 200–215 см ни ташкил этади. Асосан, тўпни саватга слем-данк кўринишида туширишади. Бошқа позициядаги ўйинчилар, масалан, ҳужумкор ҳимоячи ёки кичик ҳужумчи ҳам бундай данкни амалга ошириши мумкин. Лекин оғир ҳужумчилар бу зарбани мутлақо бошқача куч билан ижро этишади. Бу позицияда ўйнаган Кевин Гарнетт, Тим Дунcан, Дирк Ноwитзки, Деннис Родман, Бен Wаллаcе каби ўйинчиларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
  • Марказий ўйинчи (инг. Cентер, C); унинг вазифаси — жамоа ҳимояланаётганда, саватни ҳимоя қилиш ва рақибга саватдан қайтган тўп (инг. ребоунд)ни қўлга киритишига йўл қўймаслик. Ҳужум вақтида эса, айнан саватдан қайтган тўпларни рақиб саватига тушириш билан шуғулланишади. Бу тоифадаги баскетболчилар жамоанинг бошқа аъзоларига нисбатан бўйдорроқ ва жисмонан бақувватроқ бўлишади. Жаримадан тўпни саватга туширишда эса, кўрсаткичлари 70 % дан камроқ бўлади. Ўртача бўйи тахминан 210–225 см бўлади. Бу позицияда ўйнаган энг ёрқин баскетболчилардан бири — бу Уилт Чемберлендир. Унинг баъзи рекордлари ҳалигача ҳам янгиланмаган (масалан, у битта ўйинда 100 очко тўплаган ягона ўйинчи ҳисобланади). Шунингдек, Шақуилле О'Неал, Алехсандер Белов, Арвйдас Сабонис, Яо Мин,Дwигҳт Ҳоwард, Патрик Юинг, Давид Робинсон, Кареэм Абдул-Жаббар каби ўйинчилар ҳам баскетбол тарихидаги энг кучли марказий ўйинчилар ҳисобланади.

Манбалар