Bismilloh

Бисмиллоҳ (арабча: بِسْمِ ٱللَّٰهِ), Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим (арабча: بِسْمِ ٱللَّٰهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ — „Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан“; диний манбаларда „басмала“ номи билан ҳам юритилади) — исломда кўп тилга олинадиган, ҳар бир ният, ибодат ва амалий ҳаракат олдидан айтиладиган оят.
Қуръоннинг ҳамма суралари (9-сурадан ташқари) шу калима билан бошланади. Бу оят худо бандаларига раҳмли (раҳим), меҳрибон (раҳмон), мусулмоннинг ҳар бир ҳаракати Аллоҳ номи билан бошланиши лозимлигини билдиради.
Қуръон тиловатида бисмиллоҳ олдидан „Аъузу биллоҳи минашшайтонир ражим“ (арабча: أعوذ بالله من الشيطان الرجيم — „Шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ тилайман“) ҳам қўшиб айтилади. Буни ҳар қандай иш ва хатти-ҳаракат олдидан шайтонни ҳайдаш ва унинг васвасасидан холи бўлиш мазмунида ҳам талқин этадилар ва албатта жаннатга йўлнинг дастлабки амалларидан биридир. Бисмиллоҳ мактублар, расмий ҳужжатлар, диний асарлар бошида ҳам ёзилади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Бисмиллоҳ“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. (Б-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Бисмиллоҳга тегишли иқтибослар мавжуд. |
Викиомборда „Бисмиллоҳ“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |