Bosmillar
Босмиллар, басмиллар ―(хитой манбаларида, бўма, била, хе ла — ола, чавкар от дегани) — тўққиз ўғуз қабилаларидан бири. Хитой манбаларида дастлаб Суй хоқонлиги (581—618) даврида тилга олинади. Босмиллар Бешбааиқ шаҳрининг жанубидан то Байкалгача бўлган ҳудудда яшашган. Хитой манбаларида Босмиллар атамаси уларнинг отлари чавкар бўлганлигидан олинган дейилади. Босмиллар асосан чорвачилик, овчилик ва қисман деҳқончилик билан шуғулланган. ВИИ асрда Б.нинг 5 та катта уруғдан иборат кабила иттифоқи ташкил топиб, унинг 30 минг сараланган қўшини, 300 минг оти бўлган. ВИИИ асрдан уйғур ва Босмил бошчилигидаги тўққиз ўғузлар Кўк турк хоқонлигига қарши қудратли кучга айланган. Босмиллар етакчи бўлган уйғур ва қарлуқ қабилалари бирлашмаси Кўк турк хоқони Ўзмиш (740—742) ни ўлдириб Босмил хоқонлиги (742—744) ни тузишган. Босмиллар бошлиғи Элтерис қоғон унвони билан тахтга ўтиради. Хоқонликнинг шарқий қисмини уйғурлар эгаллаб, улар сўл ёбғу, ғарбий қисмига қарлуқлар жойлашиб улар ўнг ёбғу деб номланган. Хитой Босмиллар хоқонлиги билан яхши қўшничилик муносабатлари ўрнатишга интилган. Уйғурлар сўнгги турк хоқони Бўлмиш (Байми, 742—745)ни ўлдириб, сўнгра қарлуклар билан бирга собиқ иттифоқчилари Б.га ҳужум қилишган, Элтерис хоқон ўлдирилган. Натижада Босмил хоқонлиги тугатилиб, Босмил тарқаб кетганлар. Олтой билан Тангритоғ (Тяншан) оралиғида яшайдиган Босмил кейинчалик Уйгур хоқонлиги тугатилгач, Идиқут хонлигини ташкил топишида иштирок этган. ХИ-ХИИ асрларда Босмиллар Қорахонийлар давлати ҳудудидаги бошқа туркий қабилалар билан аралашиб яшайдилар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Маҳмуд Кошғарий, Девону луғотит турк, 1ж., Т., 1960; Малявкин А. Г., Танские хроники о государствах Сентралной Азии, Новосибирск, 1989.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |