Basra
Басра (арабча: البصرة ал-баṣра) — Ироқнинг жануби-шарқидаги шаҳар, Басра ливи (вилояти)нинг маъмурий маркази. Форс қўлтиғидан 90 км ичкарида, Ироқнинг Шатт ул-Араб дарёси соҳилидаги энг катта порти, соҳил бўйлаб 27 км га чўзилган. Аҳолиси 617 минг киши (1985). Шаҳар 637 ёки 638 йилда халифа Умар даврида (634 — 644) қурилган. ВИИИ—ИХ асрларда халифаликнинг маданий ва иқтисодий маркази бўлган. Шаҳар Х асрда бариди феодаллари, бувайҳийлар (947), ХИ асрдан салжуқийлар ҳукмронлигида бўлган. 1258-йил мўғуллар қўлига ўтди, 1534-йилда Усмонлилар салтанатига қўшиб олинди. 1914-йил ноябрда Англия қўшинлари Басрани босиб олди. Биринчи жаҳон уруши даврида Британияга қарам бўлган Ироқ давлати таркибида бўлди.
Мамлакат ташқи савдо муомаласининг деярли ҳаммаси Басра орқали бўлади. Басра муҳим темир йўл ва автомобил йўллари тугуни. Халқаро аэропорт ва электростансия бор. Мамлакатнинг нефт қазиб олиш ва қайта ишлаш маркази. Кимё, тўқимачилик, селлюлоза-қоғоз, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. Хурмо қуритиш ва уни четга чиқариш билан машҳур. Канал ва кўприклари кўплигидан Басрани "Шарқ Венесияси" деб ҳам атайдилар. Университет бор. Қад. Басра ҳаробалари сақланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |