Бастер — Сент Китц ва Невис пойтахти. Сент-Кристофер (Сенткиц) оролда жойлашган. Аҳолиси 18,5 минг киши (1985). Денгиз порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Қанд-шакар заводи бор, ичимликлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Савдо маркази. Туризм ривожланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил