Baxadir Yangibayev
Бахадир Янгибаэвич Янгибаэв (1960-йил Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида туғилган) - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси (2006-2017).
| Янгибаэв Бахадир Янгибаэвич | |
|---|---|
| Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси | |
|
Мансаб даври 2006-йил – 2017-йилгача | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Шавкат Мирзиёев Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент |
Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Турсинбай Танирбергенов |
| Вориси | Қаҳрамон Сариев |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1960-йил 25-август Беруний тумани |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Таълим
Малумоти олий. Тошкент автомобил йўллар институтини, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-қурувчи, иқтисодчи.
Меҳнат фаолияти
2006-йилдан 2017-йилгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси[1]. Иш фаолиятини Беруний йўл тамирлаш ва қурилиш бошқармаси устасидан бошлаган. 1982—1993-йилларда ёшлар ва партия қўмиталарида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. 1993-йилдан 1995-йилгача Аксиядорлик-тижорат "Тадбиркорбанки" Қорақалпоғистон бўлимининг кадрлар бўйича инспектори, иқтисодий-таҳлил бўлими бошлиғи, 1995—1996-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ёрдамчиси, 1996-йилдан 1999-йилгача Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Қорақалпоғистон бўйича бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 1999—2002-йилларда Ўзбекистон Республикаси аксиядорлик-тижорат "Ғаллабанки"нинг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали бошқарувчиси, 2002-йилдан 2006-йилгача Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазири[1], 2006—2017-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси вазифаларида фаолият олиб борган. 2017-йилдан - Шуманай тумани ҳокими[2].
Мукофотлари
Бахадир Янгибоев Содиқ хизматлари учун медали билан мукофотланган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Вазирлар Кенгаши раиси, 2014-11-05да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2014-11-05
- ↑ Шуманай, 2019-11-10да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2019-11-10
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ўзбекистонлик шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 25-avgustda tugʻilganlar
- 1960-yilda tugʻilganlar
- Sodiq xizmatlari uchun medali sohiblari
- Oʻzbekiston viloyatlari hokimlari
- Qoraqalpogʻiston kishilari
- Oʻzbekiston yetakchilari
- Beruniy tumanida tugʻilganlar
- Barcha chala maqolalar
- Shaxsiyatlar haqidagi chala maqolalar
- Oʻzbekistonlik shaxsiyatlarga oid chala maqolalar