Баянавул тумани — Павлодар вилоятининг жанубий — ғарбида жойлашган. Туман 1928-йили ташкил топган. Туманнинг маъмурий маркази — Баянавул қишлоғи.

Баянавул тумани
Баянауыл ауданы
туман
Таркибида Павлодар вилояти
Маъмурий маркази Баянавул
Асос солинган санаси 1938-йил
Аким Айткенов Ернур Нурмуханович[1]
Расмий тиллар қозоқ
Аҳоли (2012) 27 787[2]
Зичлиги 27,78 киши./км²
Миллатлар таркиби Қозоқлар - 88,74%
Руслар - 7,98%
Олмонлар - 1%
Украинлар - 0,83%
Белоруслар - 0,08%
Татарлар - 0,61% <[2]
Динлар таркиби мусулмонлар, Христианлар
Майдони 18,5 минг км²
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +7 71840 9хххх[3]
Почта индекси 140200-140212[4]
Автомобил рақами коди С, 14
Харитада
Bayanavul tumani xaritada

Географияси

Туман ҳудуди 18,5 минг км2. Шимолий томонидан Экибастуз шаҳрининг қишлоқ ҳудудлари билан, шимолий-шарқида— Ақсу шаҳрининг қишлоқ ҳудудлари билан, шарқида — Май тумани билан, жанубий ва ғарбий томонларидан — Қарағанди вилояти билан чегарадош.

Иқлими

Туман иқлими — кескин континентал. Ёз ойи иссиқ (+35 °C-гача) қиши ойи совуқ (−34 °C-гача). Ёғингарчиликнинг йиллик ўртача миқдори 270 ва 277 мм орасида, январ ойининг ўртача йиллик ҳарорати −14º-16 °C, июлники +18º+20 °C.

Аҳолиси

2012-йили туман аҳолиси 27,78 минг кишини ташкил қилди. Аҳолисининг асосий қисмини қозоқлар ташкил қилади, шунингдек — руслар, олмонлар, украинлар ва бошқалар. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км²-га 1,5 кишидан тўғри келади. Туман аҳолисининг миллий таркиби (1-январ 2012-йил)

Ҳудудий бўлиниши

Туманнинг катта қишлоқлари: Баянавул, Ақсан, Бирлик, Жанажўл, Жанатилек, Қаратўмар, Қумдикўл, Куркели, Лекер, Сатпаэв, Ториайғир, Узинбулақ.

Иқтисодиёт

Саноати

Баянавул туманида тоғ -кон саноати яхши ривожланган, мой-нон завоқлари, турли комбинатлар, типография, иккита автомабил корхоналар, учта бунёдкорлик жамоатлари фаолият юритмоқда.

Туризм

Баянавул давлат миллий боғи ҳудудида 35 та ҳордиқ масканлаи мавжуд, шулардан Жасибай кўлида — 28, Сабиндикўл кўлида — 5, Ториайғир кўлида — 2. Ҳозирги кунда миллий боғ ҳудудида 37 археологик ёдгорликлар, табиий ёдгорликлари мавжуд. Туризмни ривожлантириш мақсадида боғ ҳудудида 208,5 км узунликда 11 та турист йўналишлари ва 1 ботаникалик йўлакча бунёд этилган.

Ижтимоий соҳа

Ижтимоий-иқтисодий даражаси

Қозоғистон Республикасининг 1992-йилги 18-декабрдаги „Семей ядерлик полигонидаги ядерлик синоқдан жабр кўрган фуқороларни ижтимоий ҳимолаш ҳақида“ қонунига биноан Баянавул тумани энгилликлари мавжуд ижтимоий-иқтисодий даражадаги ҳудуд ҳисобланади.

Таълим

2012-йилги ўқув йилида туманда 33 та ўрта умумий билим берувчи мактаблари, 5 та мактабгача маҳкамалари ва 1 касбий мактаб-лицей фаолият юритади.

Тиббиёт

Туманда Баянавул марказий туман касалхона бор, бош шифокори Қалкен Армизов.

Маданият

Туманда маданият уйи, 44 та умумий билим берувчи, 2 мусиқа ва спорт мактаблари, 19 та бола боғча, Майқайин қишлоғида филиали мавжуд касбий-техник училиши, 39 та киномантаж, 45 та кутубхона, учта музей (қарангИ. Сатбаэв, С. Ториайғиров, М. Ж. Кўпеэв) мавжуд. „Женис“ („Баянтау“) (1931-йилдан буён) ва „Победа“ (1955-йилдан буён) туман газеталари чиқарилади. 1993-йили туғилганига 325 йил бўлишига боғлиқ шоир Буқар жирауга атаб Баянавул қишлоғининг марказида ҳайкал қўйилди. 2008-йили эса шоир, композитор Жаяу Муса Байжанулига атаб ҳайкал қўйилди. Баянавул қишлоғидан 12 км масофада Жасибай кўлинінг сўнг ёқасида жойлашган. Ҳайкалтарош М.Е. Сергебаэв.

Манбалар