Байтул Мукаррам, шунингдек, Байтул Мукарром (арабча: بيت المكرّم‎‎) деб ҳам ёзилади, бенгалча: বায়তুল মোকাররম ; лит. Муқаддас уй), Бангладеш миллий масжиди. Бангладеш пойтахти Дакка марказида жойлашган масжид. 1968-йилда қуриб битказилган[1]. 42 000+ сиғимга эга[2].

Архитектураси

Масжиднинг ички кўриниши

Масжид бир қанча замонавий архитектура хусусиятларига эга. Шу билан бирга Ҳиндистон субконтинентида бир мунча вақт ҳукмрон бўлган Бобурий архитектурасининг анъанавий тамойилларини ҳам сақлаган.  Байтул Мукаррам катта куб шаклида Маккадаги Каъбага[3] ўхшатиб қурилган бўлиб, Бангладешдаги бошқа масжидлардан фарқли ўлароқ кўзга ташланадиган иншоот.

Ташқи дизайни

Йўлак

Масжид жуда баланд тепаликда жойлашган. Байтул Мукаррам миллий масжиди биноси саккиз қаватли ва ер сатҳидан 99 фут баландликда жойлашган. Дастлабки режага кўра, масжиднинг асосий кириш эшиги шарқий томондан бўлиши керак эди. Шарқдаги „шаан“ 29 000 квадрат футни ташкил этади, жанубий ва шимолий қисмларида таҳорат учун жой мавжуд. Байтул Мукаррам қурилиши бошланганда таҳорат жойи муҳим қисм бўлган. Асосий бинода гумбазнинг йўқлиги шимол ва жанубдаги иккита юзаки гумбазли кириш айвонлари билан қопланади.

Ички дизайни

Иккита ҳовли (томсиз ички ҳовли) Байтул Мукаррам миллий масжиди намозхонасига етарлича ёруғлик ва ҳаво киришини таъминлайди. Залнинг ибодат жойи ярим доира эмас, тўртбурчаклар шаклида қилинган. Бутун масжидда ортиқча безаклар қўлланмаган. Чунки безакни минималлаштириш замонавий архитектурага хосдир.

Боғ

Боғ Бобурий боғлари услубида қурилган, аммо Ислом жаннатини ифодаловчи анъанавий Бобурий боғларидан фарқли ўлароқ, боғда чорбоғ тизими йўқ. Чунки бундай боғ учун жой етарли эмас. Бу боғнинг келажаги номаълум. Агар Бангладеш ҳукумати масжидни кенгайтирса, катта эҳтимол билан боғни бузиб ташлашга тўғри келади.

Тарих

Масжид мажмуасини архитектор Абдулҳусайн М.Тарианий лойиҳалаштирган[3]. 1959-йилда ўша пайтдаги Баwанй Жуте Миллс эгаси Ҳожи Абдул Латиф Бавани Шарқий Покистоннинг ўша пайтдаги ҳарбий маъмури генерал-маёр Омрао Хонга Даккада улуғвор масжид қуришни таклиф қилган. Омрао Хон бундай масжидни қуришда ёрдам беришга рози бўлади. Ўша йили „Байтул Мукаррам масжиди қўмитаси“ ташкил этилди ва янги Дакка ва эски Дакка ўртасида 8,30 акр ер ажратилади[4].

Режага мажмуа ичидаги дўконлар, идоралар, кутубхоналар ва автотураргоҳлар киритилади. Мусулмонлар учун гумбазли масжид анъанаси мавжуд бўлса-да, бу бино ўша даврда анъанавий масжид шаклини сақлаб қолмаган. Асосий намозхоннинг томида гумбазсиз масжид ўзига хос тажриба бўлса керак. Масжид мамлакат Покистон Ислом Республикаси таркибига кирган даврда қурилган.

2008-йилда масжид Саудия ҳукумати хайрияси ҳисобидан кенгайтирилган[5].

Хатиблар

Байтул Мукаррам миллий масжидининг хатиблари
Тартиб рақами Исми Изоҳ
1 Мавлоно Абдурраҳмон Қашғарий (1912–1971) 1963-йилдан 1971-йилгача Байтул Мукаррам масжиднинг биринчи хатиби бўлган. Ислом олими ҳам эди. Шунингдек, „Анжум Мофидул Ислом“нинг асосчиларидан бири эди. Бир неча исломий китоблар ёзган. 
2 Муфтий Амимул Эҳасан (1911–1974) 200 дан ортиқ китоблар муаллифи бўлиб, улардан „Фиқҳус-сунан вал Атҳар“, „Қавоидул-фиқҳ“, „Фатвои Баркатий“ ва „Милад Қиом Озифа“ кабилар машҳур. Бангладеш учун кунлик Ислом ибодат жадвалини ҳам тайёрлаган. 1974-йил, вафотига қадар хизмат қилган.
3 Абдул Муиз (1919–1984)
4 Убайдул Ҳақ (1928–2007) Масжиднинг энг узоқ вақт хизмат қилган хатиби. 2007-йил, вафотига қадар хизмат қилган[6].
5 Муҳаммад Нурруддин (1954–2009) Хатиб вазифасини бажарувчи
6 Муҳаммад Салоҳиддин (1944–2022)
Руҳул Амин

Галерея

Яна қаранг

  • Бангладеш Ислом жамғармаси
  • Ислом тарихининг хронологияси
  • Ислом архитектураси
  • Ислом санъати
  • Масжидлар рўйхати
  • Бангладешдаги Ислом
  • Бангладеш архитектураси
  • Ҳаққоний Анжуман

Манбалар

  1. ↑ Тҳариани анд Cо: Арчитеcц анд Энгинеэрс. Бооклет ин сеcтион ундер прожеcц cомплетед „мосқуэс“.
  2. ↑ Тан, Таи Ёнг. Тҳе Афтерматҳ оф Партитион ин Соутҳ Асиа. Роутледге, 2000 — 170-бет. ИСБН 978-0-415-17297-4. „... тҳе Ал-Баитул Мукаррам, тҳе ларгест мосқуэ ин Эаст Пакистан, wҳич cоулд аccоммодате 42,000+ девотеэс фор cонгрегатионал wоршип.“ 
  3. ↑ 3,0 3,1 Кҳан, Ҳасан-Уддин (1990). "Тҳе Мосқуэ". Эхпрессионс оф Ислам ин Буилдингс. Проcеэдингс оф ан интернатионал семинар спонсоред бй тҳе Ага Кҳан Аwард фор Арчитеcтуре анд тҳе Индонесиан Институте оф Арчитеcц, ҳелд ин Жакарта анд Ёгякарта, Индонесиа, 15–19 Оcтобер 1990. Генева: Ага Кҳан Труст фор Cултуре. п. 119. ИСБН 978-2-88207-006-7. "Ит такес тҳе ҳисториcал модел оф тҳе Кааба ин Меccа ас иц формал референcе. Арчитеcт: А.Ҳ. Тҳариани" 
  4. ↑ „АмадерШомой.Cом (আমাদের সময়.কম) Амадер Шомой“. Амадер Шомой. 2018-йил 24-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 26-июл.
  5. ↑ „Сауди донатион фор эхтенсион wорк оф Баитул Мукаррам Натионал Мосқуэ“. Тҳе Даилй Стар (2008-йил 21-октябр).
  6. ↑ „Кҳатиб Обаидул Ҳақ пассес аwай“. Тҳе Даилй Стар (2007-йил 8-октябр).


Ҳаволалар