Uyqusizlik
Уйқусизлик (баъзан инсомниа ҳам дейилади) тегишли шароит бўлишига қарамай, ухлай олмаслик муаммоси билан характерланувчи касаллик симптомидир. Бу одатда ҳолсизланиш, бош оғриқлари ва бошқа симптомларни келтириб чиқаради. Уйқусизлик атамаси уйқунинг мутлақо йўқлигини эмас, балки ухлаш қийинлигини англатади.
Уйқусизлик, инсомния, агрипния — тунги уйқу маромининг бузилиши; тунда кам ёки юзаки ухлаш, уйқу келмаслик, бевақт уйғонавериш, шунингдек, жуда эрта уйқу ўчиб кетиши ва бошқа
Баъзи одамларда уйқу болалигидан бузилган бўлади, мас, ирсий, илк ёшда бошдан кечирилган баъзи касалликлар ёки нерв системаси, бош миянинг шикастланиши оқибатида келиб чиқади. У. кўпинча нерв системасининг кучли руҳий, эмоционал шикастлари, невроз, психоз, бош миянинг органик касалликлари (айниқса, мия қон томирлари атеросклерози), ички аъзолар ва эндокрин безлар (буйрак, жигар, қалқонсимон без) касалликлари билан боғлиқ нерв системасининг функсионал бузилишларида учрайди. У. ётадиган жойнинг ноқулай бўлиши, бирор нарсадан ҳаяжонланиш, бирорта касалликнинг бошланиш белгиси бўлиши ҳам мумкин. Агар нохуш кечинмалар, толиқиш, ухлаш маромининг бузилишидан (функсионал ) келиб чиққан бўлса, у ўзича тикланади. Бунинг учун ҳар куни бир вақтда одатдаги шароитда ётиш, яхши хаёллар суриш лозим. Бу тавсияларга риоя қилинса, ҳаяжонланиш, толиқишдан юзага келадиган уйқусизлик тезда ўтиб кетади. Уйқу ёши қайтган ва қариган кишиларда ўзгаради; уйқу ёшлик даврига қараганда бирмунча юзаки ва қисқа муддатли бўлиб қолади, бу шу ёшдаги организмнинг физиологик хусусиятлари натижасидир.
Уйқунинг ҳар қандай турида ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш, зарур муолажаларни олиш тавсия этилади, ўз билганича дори-дармонлар билан даволаниш хавфли асоратларга олиб келади.
Уйқусизлик аёлларда эркаклардагидан 1,4 марта кўп тарқалган.[1]
Типлари
Уйқусизликнинг кўплаб даражалари маълум бўлса-да, уларнинг орасидан қуйидагилари айниқса ажратиб кўрсатилади:
- Вақтинча уйқусизлик, бир неча кун давом этади.
- Қисқа муддатли уйқусизлик, уч ҳафтадан олти ойгача муддатда давом этади.
- Сурункали уйқусизлик, йиллаб давом этади.
Сабаб ва натижалари
Вақтинча уйқусизлик одатда шовқин, кучли асабланиш, уйқу тузуми бузилиши, гиёҳванд ёки нейротроп моддалар таъсирида келиб чиқади. Сурункали уйқусизликка эса бошқа касалликлар, бош мия жароҳати, паразитлар сабаб бўлиши мумкин. Баъзан уйқусизлик наслдан наслга ўтиши мумкин.
Уйқусизлик умумий ҳолсизланиш, диплопия (бир нарсани иккитадек кўриш), галлуцинацияларни келтириб чиқариши, камдан-кам ҳолларда ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Уйқусизлик инсонни о'лимгача ҳам олиб келиши мумкин.!
Даволаш
Уйқусизлик билан касалланган беморларга уйқу дорилар тавсия этилади (шифокор рецепти шарт). Бундан ташқари гипноз, когнитив психотерапия билан ҳам даволаш мумкин. Соғлом одамлардаги вақтинча уйқусизликни асал ва сут аралаштириб ичиш, иссиқ ванна қабул қилиш билан енгса бўлади.
Уйқусизлик бошқа касалликлар туфайли келиб чиқиши мумкин бўлгани учун албатта тиббий муассасаларга мурожаат этиш зарур.
Манбалар
Ҳаволалар
- УЙҚУ-МУҲИМ ФИЗИОЛОГИК ҲОЛАТ (Wайбаcк Мачине сайтида 2007-06-26 санасида архивланган)
- ҳоw то финд тҳе бест маттресс (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-10-24 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Тиббиётга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |