Бегоналашув — инсон фаолияти ва унинг натижалари мустақил кучга айланиб, инсон устидан ҳукмронлик ва унга ёвузлик қиладиган ҳолатга киришишини ифодалайдиган ижтимоий жараён. Меҳнат шарт-шароити, воситалари ва маҳсули устидан ижтимоий назоратнинг йўқлигида, шахсиинг ҳукмрон ижтимоий гуруҳлар томонидан алдамчилик йўли билан бошқариш объектига айлантирилишида намоён бўлади. Б. киши онгида муайян тарзда акс этади (ижтимоий меъёрларни ёт ва ёвуз меъёрлар сифатида идрок этиш, ёлғизлик ҳисси, лоқайдлик ва бошқалар). Б. консепсиясининг келиб чиқи-ши Т. Гоббс, Ж. Ж. Руссога бориб тақалади, Гегел томонидан эса ривожлантирилди. ХХ аср фалсафа, социология ва ижтимоий психологиясида Б.нинг айрим томонлари тадқиқ этилмоқда.

Бегоналашув - инсон унинг жамиятдаги о'рни, мавқеи ва у бажарадиган вазифаси о'ртасидаги азалий бог'лиқликларнинг бузилиши. Инсон ва жамият муносабатларидаги ме'ёрнинг бузилиши, инсоннинг о'з моҳиятини белгиловчи хусусиятлардан маҳрум бо'либ, жамиятда о'з о'рнини тополмаслиги бегоналашувнинг туб илдизини, ҳам сабабини, ҳам оқибатини ташкил этади. Г'арб социологлари саноатлашган жамиятда бирдамлик туйг'усини ё'қолишини (Дюркгейм), ижтимоий ҳаётнинг формаллашувини (Зиммел), шахс ҳатти-ҳаракатларининг ме'ёридан ошишини(Мертон), инсоннинг мавжуд жамиятга нисбатан танқидий муносабатини, мукаммалаштиришга бо'лган қобилиятини(Фромм) бегоналашув ҳодисасининг юз бериши деб ҳисоблайдилар. Бегоналашув тушунча сифатида тадқиқ ва таҳлилга муҳтож.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

2. Фалсафа қомусий луғат. " Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти ". " СҲарқ " нашриёт — матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририяти. Тошкент — 2004. 48 бет