Behice xonim
Беҳиcе хоним (усмонли туркча: بھیجه خانم – Бахтли"; асл исми Беҳие Маан; 1882-йил 10-октябрда туғилган – 1969-йил 22-октябрда вафот этган. 1934-йилдаги Фамилия тўғрисидаги қонундан кейин: Беҳиcе Маан) – Усмонийлар давлати султони Абдулҳамид ИИнинг хотини[1].
| Беҳиcе хоним | |||||
|---|---|---|---|---|---|
|
| |||||
| Туғилиши |
Беҳие Маан 1882-йил 10-октябр | ||||
| Вафоти |
22-октябр 1969-йил (87 ёшда) Истанбул, Туркия | ||||
| Дафн этилган жой |
Яҳё Афанди қабристони | ||||
| Турмуш ўртоғи |
Абдулҳамид ИИ (турм. 1900; ваф. 1918) | ||||
| Фарзандлари |
Шаҳзода Аҳмад Нуриддин Шаҳзода Меҳмед Бедреддин | ||||
| |||||
| Уй |
Маан (туғилганида) Усмонийлар (турмушга чиққанидан кейин) | ||||
| Отаси | Албус Бей Маан | ||||
| Онаси | Назли Ҳаним Куçба | ||||
| Дини | Сунний ислом | ||||
Ёшлик йиллари
Беҳиcе хоним 1882-йил 10-октябрда Сакаря вилояти Адапазари шаҳрининг Бейневид деган жойида туғилган[2][3]. Туғилганида унга Беҳие Маан деб исм қўйилган. Беҳиcе хоним абхазия зодагонлари Маан оиласининг аъзоси бўлган. Унинг отаси Кац Бей Мааннинг набираси Албус Бей Маан эди. Онасининг келиб чиқиши абхазиялик бўлиб[4][5], Ҳожи Куç пошонинг қизи Назли хоним Куçба эди. Беҳиcе хонимнинг Рауф Бей исмли бир укаси ва Атие хоним[6], Тасвире хоним[7], Иҳсан хоним ва Нимет хоним исмли тўрт синглиси бор эди[6]. Беҳиcе хоним Усмонийлар давлати султони Абдулҳамид ИИнинг хотинларидан бири Сазкар хонимнинг қариндоши бўлган[5]. У, шунингдек, Ҳалил Кут пошонинг хотинига ҳам қариндошлиги бўлган. Беҳиcе хоним узун бўйли, сариқ сочли, мовий кўзли чиройли аёл бўлиб, жуда мағрур ва такаббур эди[4].
Никоҳи
Беҳиенинг отаси султон Абдулҳамид ўғли Шаҳзода Меҳмед Бурҳониддинга келин қидира бошлаганини эшитиб, 1899-йилда уни саройга олиб келди ва султонга таништирди. Бироқ Абдулҳамид ёш қизнинг гўзаллигидан шу қадар таъсирланганидан уни ўғлига эмас, ўзига никоҳлашни сўради. Беҳие бунга қарши бўлишига қарамай, отаси бу никоҳга розилик берди[8]. Никоҳ маросими 1900-йил 10-майда Йилдиз саройининг Ҳункор кўшкида бўлиб ўтди. Ўша пайтда Беҳиcе 18 ёшда, Абдулҳамид эса 58 ёшда эди[9]. Беҳие хоним „Бешинчи иқбол“ унвони ва Беҳиcе исмини олган[1].
Никоҳдан 1 йил ўтиб, 1901-йил 22-июнда Беҳиcе хоним Шаҳзода Аҳмад Нуриддин ва Шаҳзода Меҳмед Бадриддин исмли эгизак ўғилларини дунёга келтирди[10]. Бадриддин 1903-йил 13-октабрда 2 ёшида менингит туфайли вафот этган[1][11][12][13].
1909-йил 27-апрелда султон Абдулҳамид тахтдан ағдарилди ва Салоникига сургунга юборилди[14]. Бироқ Беҳиcе унга эргашмади ва Истанбулда қолди. У ўғли билан Маслак саройига жойлашди[15]. 1912-йилда Салоники Юнонистон қўлига ўтгач, Абдулҳамид Истанбулга қайтарилди ва Бейлербейи саройига жойлаштирилди. Кейинчалик Абдулҳамид 1918-йилда шу ерда вафот этди[16].
Сўнгги йиллари ва вафоти
1924-йилда Усмонийлар давлати қулагач, уларнинг оила аъзолари сургун қилинди. Беҳиcе хоним ўғли билан Неаполга борди, у ерда Виа Генерале Орсини кўчасида яшади. Кейинчалик ўғли уни шу ерда қолдириб, Парижга кўчиб ўтди ва 1945-йилда ўша ерда вафот этди. Ўғлининг ўлимидан кейин Беҳиcенинг ҳаёти оғирлашиб кетди. Неаполда у пулсизликдан қаттиқ азият чекди, чунки Туркиядан унга юборилаётган маблағларни хизматкори ўзлаштириб олар эди. 1969-йилда уни Италияда зиёрат қилган қариндоши Беҳиcенинг яшаш шароитларидан даҳшатга тушган, унинг сочлари таралмаган, тирноқлари жуда ўсиб кетган, бир неча ҳафталардан бери ювинмаган эди[17]. 1969-йил март ойида Беҳиcе хоним Истанбулга қайтарилган ва 7 ойдан сўнг 1969-йил 22-октябрда 87 ёшида вафот этган. Ўлимидан сўнг Истанбулдаги Яҳё Афанди қабристонига дафн этилган[17][18].
Фарзандлари
| Исми | Туғилган санаси | Вафот санаси | Изоҳлар |
|---|---|---|---|
| Шаҳзода Аҳмад Нуриддин | 1901-йил 22-июн[1][11][12]. | 1944-йил декабр[11][12]. | бир марта уйланган[19], бир ўғил фарзанди бўлган[20]. |
| Шаҳзода Меҳмед Бедреддин | 1901-йил 22-июн[1][11][12]. | 1903-йил 13-октабр[1][11][12]. | Йилдиз саройида туғилиб, ўша ерда менингит туфайли вафот этган ва Яҳё Афанди қабристонига дафн этилган |
Насл-насаби
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Улуçай 2011, с. 251.
- ↑ Экинcи 2017, с. 21.
- ↑ Аçба 2004, с. 48.
- ↑ 4,0 4,1 Сакаоğлу 2008, с. 679.
- ↑ 5,0 5,1 Аçба 2004, с. 47.
- ↑ 6,0 6,1 Экинcи 2017, с. 22.
- ↑ Аçба 2004, с. 46.
- ↑ Аçба 2004, с. 48 н. 13.
- ↑ Аçба 2004, с. 49.
- ↑ Тезcан, Ҳüля. Османлı сарайıнıн çоcукларı: şэҳзаделер ве ҳанıм султанларıн яşамларı, гийсилери. Айгаз, 2006 — 147-бет. ИСБН 978-9-759-83722-8.
- ↑ 11,0 11,1 11,2 11,3 11,4 Османоğлу 2000, сс. 262–263.
- ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 12,4 Броокес 2010, с. 287.
- ↑ Сакаоğлу 2008, сс. 679–680.
- ↑ Ҳалл, Ричард C.. Wар ин тҳе Балканс: Ан Энcйcлопаэдиc Ҳисторй фром тҳе Фалл оф тҳе Оттоман Эмпире то тҳе Бреакуп оф Югославиа. АБC-CЛИО, Оcтобер 9, 2014 — 1–2-бет. ИСБН 978-1-610-69031-7.
- ↑ Сакаоğлу 2008, с. 680.
- ↑ Паррй, Милман; Лорд, Алберт Б.. Сербоcроатиан ҳероиc сонгс, Волуме 1. Ҳарвард Университй Пресс, 1979 — 371-бет.
- ↑ 17,0 17,1 Аçба 2004, с. 52 н. 4.
- ↑ Сакаоğлу 2008, сс. 679, 680.
- ↑ Экинcи 2017, сс. 66–67.
- ↑ Экинcи 2017, сс. 76, 106.
- ↑ Аçба 2004, сс. 47–48.
- ↑ Экинcи 2017, сс. 19–20.
Адабиётлар
- Аçба, Лейла. Бир Çэркес пренсесинин ҳарем ҳатıраларı. Л & М, 2004. ИСБН 978-9-756-49131-7.
- Броокес, Доуглас Сcотт. Тҳе Cонcубине, тҳе Принcесс, анд тҳе Теачер: Воиcес фром тҳе Оттоман Ҳарем. Университй оф Техас Пресс, 2010. ИСБН 978-0-292-78335-5.
- Экинcи, Экрем Буğра. Султан Абдüлҳамид'ин Сон Зевcеси. Тимаş Тариҳ, Марч 31, 2017. ИСБН 978-6-050-82503-9.
- Османоğлу, Айşэ. Бабам Султан Абдüлҳамид. Мона Китап Яйинлари, 2000. ИСБН 978-6-050-81202-2.
- Сакаоğлу, Неcдет. Бу Мüлкüн Кадıн Султанларı: Вâлиде Султанлар, Ҳâтунлар, Ҳасекилер, Кандıнефендилер, Султанефендилер. Оğлак Яйıнcıлıк, 2008. ИСБН 978-6-051-71079-2.
- Улуçай, М. Çаğатай. Падиşаҳларıн кадıнларı ве кıзларı. Öтüкен, 2011. ИСБН 978-9-754-37840-5.