Bek
Бек (бег, бей) (турк — ҳукмдор, жаноб; синоними — амир):
1) қад. туркий халқларда хон хизматидаги алоҳида ҳарбий қисм вакиллари. Улар катта имтиёзларга эга бўлиб, олий ҳарбий зодагонлар табақасини ташкил қилган.
2) Мо-вароуннаҳр хонликларида давлат арбоб-ларининг болалари ва яқин қариндошларига, зодагонларга берилган фахрий унвон. Б. болалари "бекзодалар" деб аталиб, улар ёшлик чоғиданоқ махсус тарбиячилардан ҳарбий. сиёсий таълим олганлар. Улар келгусида мамлакатни идора қилиш, душман ҳужумини қайтариш, эл-улус тараққиёти йўлида саъйи ҳаракат қилиш руҳида тарбияланган;
3) Кавказорти туркий халқларида ўрта асрлар ва янги даврда ер эгаси, мулкдор унвони;
4) Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ўрта асрларда ер эгалари унвони;
5) Ус-монли турк салтанатида вилоят (санжоқ) ҳокими; 19 — 20-аларда Б. унвони юқори даражадаги турк зобитлари ва амалдорларига берилган (1934-йил бекор қилинган); ХИХ асрнинг 2-ярмидан Б. — асосан муро-жаат шакли;
6) Эроннинг айрим жойларида қабила бошлиқлари унвони;
7) Тунисда 1705 — 1957 йларда валиахд шаҳ-зодаларга берилган унвон.
Яна қаранг
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |