Бекмурод Элбоев — совет иқтисодий, давлат ва сиёсий арбоби.

Қашқадарё вилояти Ижроия қўмитаси раиси
Мансаб даври
1975 – 1983
Шахсий маълумотлари
Таваллуди Қушбоши, Бухоро Халқ Совет Республикаси
Сиёсий партияси КПСС
Мукофотлари 1-darajali Vatan urushi ordeni

Таржимаи ҳоли

1922-йилда Қушбоши қишлоғида (ҳозирги Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани) туғилган. 1947-йилдан КПСС аъзоси.

Улуғ Ватан уруши қатнашчиси. 1946-йилдан иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ишларда фаолият бошлаган. 1946—1975-йилларда ўқитувчи, колхоз раиси, қишлоқ Совети ижроия қўмитаси раиси, Китоб қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Компартияси Китоб туман қўмитаси котиби, Китоб тумани ижроия қўмитаси раиси, 1975—1983-йилларда Қашқадарё вилоят ижроия қўмитаси раиси лавозимларида меҳнат қилган. 1983-йил 4-июлда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети аъзолигидан „Меҳнатдаги хатолари, партия ва давлат интизомини бузгани учун“ чиқарилган.


Ўзбекистон ССР Олий Советининг 9 ва 10-чақириқлари депутати этиб сайланган.

КПСС ХХВ ва ХХВИ қурултойлари делегати.

1985-йилдан кейин вафот этган.

Ҳаволалар