Беларус университети, Беларус давлат университети — 1921-йил Минск шаҳрида ташкил этилган. Университет таркибида биология, география, тарих, журналистика, механика-математика, амалий математика ва информатика, радиофизика ва электроника, физика, фалсафа-иқтисод, кимё, юридик, халқаро муносабатлар, хорижий фуқаролар учун тайёрлов, олий ўқув юртлари ўқитувчилари малакасини ошириш, амалий математика ва ЭҲМ бўйича малака ошириш факултетлари, шунингдек бизнес ва технологиялар ахбороти махсус факултети бор; 14,4 минг талаба ўқийди, 121 кафедрада 1410 ўқитувчи, жумладан 190 профессор ва фан доктори, 800 дан ортиқ доцент ва фан номзоди ишлайди. Сиртқи бўлими мавжуд. 1927-йилдан аспирантура, 1988-йилдан докторантура ишлайди. Университетда 3 илмий тадқиқотлар институти, нашриёт, ҳисоблаш-ахборот ва илмий-инженерлик марказлари, асосий кутубхона, 3 музей, "Ҳемислица" илмийтажриба хўжалиги, "Нароч" биология стансияси, "Западная Березина" илмини.ч. географик база бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил