Belaruslar
Беларуслар — халқ, Беларус республикасининг асосий аҳолиси (7,9 млн. кишидан ортиқ, 1992). Шунингдек, Россия Федерацияси (1206 минг киши), Украина (440 минг киши). Қозоғистон (183 минг киши), Латвия (120 минг киши), Литва (63 минг киши), Ўзбекистон (63 минг киши), Эстония (27,7 минг киши)да ҳам яшайди. Полшада 300 минг кишига яқин. Беларус тилида сўзлашади. Динга эътиқод қилувчилари — асосан православлар, қисман католиклар ҳам бор[13].
| Беларуслар (беларусы/биэłарусй) | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Умумий аҳоли сони | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
11 миллион | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Катта аҳолига эга минтақалар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Тиллар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Беларусча, Русча | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Динлар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Христиан дини | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Қариндош этник гуруҳлар | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| славян халқлар |
Алифбоси кириллицага асосланган.


Масиҳийлик динига мансуб, ичинора католиклар ҳам бор. Беларуслар шарқий славян халқларига мансуб.
Тарихи
Беларус халқининг этник асосини шарқий славян қабилалари: дрегобичлар, кривичлар, радимичлар, древлянлар, северянлар, волинянлар ташкил қилганлар. 9 — 11 асрларда шу қабилалар Киэв Русининг таркиби бўлди. У парчланиб, князлик тарққгандан кейин (13 — 14 асрлар) Буюк Литва князлигининг, 1569-йилдан Реч Посполитаянинг таркибига кирди. ХВИИИ асрда Россияга қўшилди. Шу асрдан бошлаб беларусларнинг маданияти ва турмуш кечириши кўп ўзгаришларга учради. Ҳозирги кунда беларуслар маданиятининг миллий этнографиялик қадириятлари (миллий кийими, таом турлари, оилавий дастури) фақат чет жойларида сақланиб қолган.
Миллий касб-ҳунари
Миллий касб-ҳунарлари — деҳқончилик (арпа, буғдой, шоли, картошка, зиғир етиштиришади) ва мол чорвачилиги (сигир, чўчқа ва уй паррандаларини боқишади) яхши йўлга қўйилган. Кулолчилик билан, усталик касиби билан, кийим, оёқ кийим тикиш, турли буюмларни тўқиш билан шуғулланади.
Кийимлари
Миллий кийимлари эркаклари тиззасигача этик, шим кияди, белларини жунли ипдан ўрилиб, учларини белбоғ билан бойлайди. Сиртки кўринишига гуллик матодан тикилган нимча, бошларига қалпоқ, қишда „магерка“, „кучма“, „аблавуха“ номли қалпоқлар кийишади. Аёллари олди кўриниши нақш билан ўрнакланган кўйлак, „андаран“ номли нимча кийишади. Ранг-баранг белбоғларди боғлайди. Сочларини ўрмаклайди. Эркаклар ҳам, аёллар ҳам қишда чапон, тўн кийишади.
Таомлари
Миллий таомлари — карточка ва ундан тайёрланган таомлар (жур, затирка, бураки, клецки). Гўштни байрам арафаларида истеъмол қилишади (мачанку, студен, верешаку). Асосий миллий ичимликлари: квас, қайин шарбати. Миллий уйлари кўпинча дарахтдан ишланади.
Манбалар
- ↑ 1999 cенсус
- ↑ Демограпҳиcс оф Руссиа
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 3,6 ҳттп://www.беларустиме.ру/беларус/cултуре/диаспоре/c6420ф28д9870602.ҳтмл
- ↑ Про кілкіст та склад населення України за підсумками Всеукраїнского перепису населення 2001 року (укр.)
- ↑ Демограпҳиcс оф Казакҳстан
- ↑ [1]
- ↑ Мултиcултуралcанада.cа
- ↑ 8,0 8,1 2002 cенсус
- ↑ [2]
- ↑ 2000 cенсус
- ↑ ҳттп://www.статистиcс.гр/портал/паге/портал/ЭСЕ/БУCКЕТ/А1605/Отҳер/А1605_СПО15_ТБ_АН_00_2006_07_Ф_ЭН.пдф
- ↑ ҳттп://сефстат.сеф.пт/Доcс/Дистритос_2009.пдф
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |