Белдюга (Зоарcес вивипарус) — белдюгасимонлар оиласига мансуб балиқлар тури. Болтиқ, Баренс, Охота ва Япон денгизларида яшайди. Елка ва анал сузгич канотлари гавдасининг охиригача давом этади. Дум сузгич қаноти ривожланмаган. Тирик туғади. Дек.— февралда (300 — 400 донагача) болалайди. Ёш балиқчалар, умуртқасиз жониворлар, кейин моллюскалар. майда балиқлар билан озиқланади. Болтиқбуйи давлатларида овланади.

Белдюга
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Зоарcес вивипарус

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил