Beliz
Белиз (Белизе) – Марказий Америкадаги давлат. Юкатан яриморолининг жануби-шарқида жойлашган. Майдони - 22 966 км². Аҳолиси - 434 098 киши (2024): Аҳолининг этник таркиби асосан, негрлар, мулатлар, дурагаилар, индейслар. Аҳолининг 60% шаҳарларда яшайди. Расмий тили – инглиз тили. Диндорларнинг 60% – католик, қолганлари – протестантлар. Пойтахти – Белмопан шаҳри Маъмурий жиҳатдан 6 округга бўлинади. Ҳамдўстлик таркибига киради. Давлат бошлиғи Буюк Британия қироли- Чарлз ИИИ, генерал-губернатор унинг вакили ҳисобланади. 1973-йил июнгача у Британия Гондураси деб номланган .
Белиз | |
|---|---|
|
Шиор: Суб умбра флорео Лотинча: Соя остида ривожланаман | |
| Мадҳия: Ланд оф тҳе Фреэ | |
|
| |
| Пойтахт | Белмопан |
| Расмий тил(лар) | Инглиз тили |
| Ҳукумат | Ҳамдўстлик |
• Қирол |
Карл ИИИ |
| Фройла Тзалам | |
| Жоҳннй Бриcеñо | |
| Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан) | |
• Сана |
21-сентабр 1981 |
| Майдон | |
• Бутун |
22,966 км2 (151-ўрин) |
• Сув (%) |
0.7 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
279,457 (179-ўрин) |
| • Зичлик | 12/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$1,778 мил. (185-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$6,362 |
| Пул бирлиги | Белизе Доллар (БЗД) |
| Вақт минтақаси | УТC–6 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC–6 |
| Қисқартма | БҲ |
| Телефон префикси | 501 |
| Интернет домени | .бз |
|
| |
Табиати
Ер юзаси асосан, текисликдан иборат, жанубий қисмида 1122 м гача баландликдаги Майя тоғлари жойлашган. Нефт конлари бор. Иқлими – тропик, пассат (тропиклардан экватор томон доим шамол эсиб туради). Ҳавонинг ўртача ойлик температураси 25°, 27°. Йилига 2000 мм га яқин ёғин ёғади. Катта дарёлари Рио-Ондо ва Белиз, кўллар, соҳил бўйлаб лагуна (қўлтиқ)лар кўп. Ҳудудининг катта қисми нам тропик ўрмонлар, аксари қимматли дарахт турлари билан қопланган, шимолида – саванна. Белиз ҳайвонот дунёси турли-туман ҳисобланади.
Тарихи
ХВИ аср бошларигача Белиз ҳудудида индейс қабилалари яшаган. ХВИ аср бошида испанлар босиб олган ва уларнинг мустамлакасига айланган. 1862-йилдан Британия Гондураси номи билан Буюк Британия мустамлакаси. 1964-йил ички ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини олган. 1973-йилдан мамлакат расмий равишда Белиз деб атала бошлади. 1981-йил 21-сентабрда Белиз мустақиллиги эълон қилинди.
Иқтисодиёти
Белиз – аграр мамлакат. Иқтисодиётининг асоси қимматли дарахт турлари – қизил, сандал дарахтларини четга чиқариш учун тайёрлаш ва қайта ишлаш, сақич ишлаб чиқариладиган хом ашё – чикле смоласи (елими)ни йиғиш. Белиз четга чиқариладиган маҳсулотлар, асосан, шакарқамиш, банан ва ситрус мевалари (апелсин, грейпфрут) етиштиришга ихтисослашган. Кокос палмаси, ананас, банан, какао, ички истеъмол учун маккажўхори, шоли ҳам экилади. Жанубий ҳудудларда чорвачилик билан шуғулланилади. Балиқ, денгиз ҳайвонлари овланади, шунингдек тахта тилиш, пўлат прокатлаш ва озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Электр энергия ишлаб чиқариш – 74 млн. кВц.
Транспорти
Қаттиқ қопламали автомобил йўллари – 1,4 минг км. Асосий денгиз порти – Белиз, унинг яқинида, Стенли Филдда аэропорт бор. Белиздан четга хом шакар, кийим-кечак, мева консервалари, ситрус мевалар, ёғочнинг қимматли турлари, балиқ чиқарилади. Озиқ-овқат, асбоб-ускуна, транспорт воситалари, кимёвий товарлар ва ёқилғи келтирилади. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари – АҚСҲ, Буюк Британия, Канада, Ямайка, Мексика. Хорижий сайёҳлик ривожланган. Пул бирлиги — Белиз доллари. „Амандала“ (1969-йилдан), „Белиз Тайме“ („Белиз вақти“, 1956-йилдан), „Гавернмент газетт“ („Ҳукумат газетаси“), „Пиплз пале“ („Халқ нафаси“, 1989-йилдан), „Рипортер“ („Мухбир“, 1968-йилдан) газеталари чиқади. 1937-йилдан ярим тижорат радиоэшиттириш хизмати мавжуд[1].
Яна қаранг
Манбалар
Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Қонун чиқарувчи органи – икки палатали (сенат ва вакиллар палатаси) Миллим мажлис (парламент). Ижрочи ҳокимият— бош вазир бошчилигидаги ҳукумат. Бирлашган халқ партияси (1950), Белиз ҳуқуқи учун миллий алянс (1992), Бирлашган демократик партия (1974) каби партиялар, Белиз миллий касаба уюшма конгресси, Меҳнаткашларнинг бирлашган умумий уюшмаси (1979, Халқаро эркин касаба уюшмалари конфедерациясига киради) мавжуд.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |