Бенжамин Теиди (1994-йил 5-май, Лагос) – нигериялик профессионал футболчи, Ўзбекистоннинг „Навбаҳор“ клубида ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Бенжамин Теиди
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Бенжамин Опееми Теиди
Таваллуд санаси 1994-йил 5-май (1994-05-05) (32 ёш)
Таваллуд жойи Лагос, Нигерия
Бўйи 1.82 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Навбаҳор
Рақами 13
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012—2013 Гагра 29 (2)
2013—2014 Гуриа 9 (0)
2014—2015 Алгети 15 (2)
2014—2015 Имерети 15 (4)
2015—2018 Мерани 81 (4)
2018 Лиэпажа 5 (0)
2019—2023 Динамо Батуми 130 (10)
2024 Казма
2024 Ибериа 1999 12 (1)
2025— Навбаҳор 23 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2023-йил 3-декабр учун)

Бенжамин Батумининг „Динамо“ жамоаси билан Грузия олий лигаси ва Суперкубоги ғолиби бўлган.

Футболчилик фаолияти

Бенжамин Теиди профессионал фаолиятини 18 ёшида Грузия иккинчи дивизиони вакили Гаграда бошлаган. 2015-йилда Теиди Мерани Мартвили жамоасига қўшилди ва у ерда кейинги тўрт мавсум давомида қолди. 2016-йилнинг 22-ноябрида у Кутаиси „Торпедо“сига қарши Грузия кубоги финалида тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган[1].

2019-йил мавсум бошида Теиди Эровнули Лигага кўтарилган Динамо Батуми билан шартнома имзолаган[2]. Кейинги тўрт йил давомида таркибда барқарор ўйинчилардан бири бўлган Теиди „Динамо“ клубининг чемпионлик унвонини қўлга киритишига катта ҳисса қўшди[3], мамлакат кубогини кўтарди ва уч марта кумуш медалларни қўлга киритди.

2022-йилги мавсумдан сўнг Тел-Авивнинг „Ҳапоэл“ клубига кўчиб ўтиши керак бўлганида, Теиди „Динамо“ мухлисларига ҳайрлашув хати ёзди[4], гарчи икки ойдан кейин у кутилмаганда клубга қайтди[5].

2024-йил 23-декабрда Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси билан шартнома имзолаган[6].

Ютуқлар

Динамо Батуми

  • Эровнули Лига ғолиби (2): 2021, 2023
  • Эровнули Лига 2-ўринчиси (3): 2019, 2020, 2022
  • Грузия кубоги соҳиби (1): 2023
  • Грузия Суперкубоги соҳиби (1): 2022
  • Грузия Суперкубоги соҳиби (1): 2023

Мерани Мартвили

  • Грузия кубоги соҳиби (1): 2016

Манбалар

Ҳаволалар