Беппу — Япониядаги шаҳар. Аҳолиси 130 минг киши (1990). Кюсю о.нинг шим.шарқидаги порт. Рангли металлургия, кимё, тўқимачилик саноати корхоналари бор. Шаҳар ва унинг атрофида сулфидли, натрийхлорли ва бошқа хил иссиқ (100°) минерал булоқ кўп. Балнеология ва вулканология илмий тадқиқот институтлари мавжуд. Туризм ривожланган. Беморлар иссиқ ва нам қумга кумилиб даволанади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил