Bern

Берн — Швейсария пойтахти, Берн кантонининг маъмурий маркази. Мамлакатнинг марказий қисмида, Ааре дарёсининг ҳар икки соҳилида жойлашган. Аҳолиси 140 минг киши, шаҳар атрофи билан бирга 300 минг (1995), ко'пчилиги немис тилида сўзлашади.
Бернга 1191-йил асос солинган. 1218-йилдан империянинг эркин шаҳри. 1353-йил Швейсария конфедерациясига қўшилди. 1848-йилдан Швейсария пойтахти.
Берн асосан маъмурий шаҳар. Саноат тараққиёти жиҳатидан Сюрих. Базел шаҳарларидан кейинда туради. Бернда электро техника ва аниқ машинасозлик (телефон, приборлар, электр аппаратуралари, полиграфия машиналари ва бошқалар), тўқимачилик, трикотаж, озиқ-овқат саноати: ёг'очсозлик, полиграфия корхоналари мавжуд. Муҳим транспорт йўллари тугуни. Мамлакатни Ғарбий Европа шаҳарлари билан боғлайдиган бир неча темир йўл ва автомобил йўллар Берндан бошланади. Халқаро аэропорт бор. Шаҳарда бир қанча халқаро ташкилотларнинг марказий органлари — Жаҳон почта иттифоқи бюроси (1874-йилдан), Халқаро телеалоқа иттифоқи, Муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи, Халқаро транспорт иттифоқи бюроси ва бошқа жойлашган. Унт (1834-йилдан), Швейсария миллий кутубхонаси, консерватория, театр (1903-йилдан), илмий тадқиқот муассасалари, мусиқа мактаблари, кутубхоналар, музейлар (Швейсария, Алп тоғлари, Тарих, Бадиий ва бошқалар) бор. Меъморий ёдгорликларидан готика услубида қурилган шаҳар бошқармасининг биноси (ратуша, 1406—17), СанктВинсенс собори (1424—1588) ва бошқа сақланган. Туризм ривожланган. Берннинг мамлакатнинг бошқа шаҳарлари каби молиявий фаолияти дунё аҳамиятига эга.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |