Безенги девори

Безенги девори (грузинча: ბეზენგის კედელი) — Катта Кавказнинг Бош ёки Сувайирғич тизмасининг энг баланд қисми. Узунлиги 12 км. Безенги деворида Шҳара (5,068 м), Шота Руставели (4860 м), Жангитов (5058 м), Қатинтов (4970 м), Гестола (4860 м), Лалвар (4350 м) чўққилари бор. Тизманинг шимолий ён бағридан Безенги водий музлиги бошланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил