Bilingirl
Чика Ёшида[1] (японча: 吉田 ちか, Ёшида Чика, 1984-йил 31-декабрда туғилган), Билингирл ёки Билингирл Чика номлари билан танилган Япон ЁуТубер. 2011-йилдан бери ЁуТубеда Инглиз тилини Японларга ўргатадиган видеодарслар тайёрлайди. 2021-йилдаги маълумотларга кўра унинг ЁуТубе каналида 1.5 миллиондан кўп обуначилар мавжуд[2].
Билингирл | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумот | |
| Туғилиши |
Чика Ёшида (японча: 吉田 ちか, Ёшида Чика) 1984-йил 31-декабр Нагасаки Префектураси, Япония |
| Миллати |
|
| Касби | ЁуТубер |
| Вебсайт | билингирл-чика.cом |
| ЁуТубе маълумоти | |
| Шунингдек | Билингирл |
| Канал | |
| Фаолият йиллари | 2011-ҳозиргача |
| Жанр | |
| Обуначилар | 1.5 миллион |
| Жами кўришлар |
425,319,615 (2021-йил Ноябр) |
| Канал | Ёшидамасаки Инc. |
Ёшлиги
Япониянинг Нагасаки префектурасида туғилган[3] Ёшида отасининг иш жойига бошқа мамлакатга кўчирилиши сабабли бошланғич мактабнинг биринчи йилида Америка Қўшма Штатларга кўчиб ўтган ва у Вашингтоннинг Анакортес шаҳрида ўсган. У бошланғичдан ўрта мактабгача ҳар ҳафта япон мактабида қатнаган, у ерда актёр Кей Хосогаи билан синфдош бўлган. Ўрта мактабни тугатгач, Ёшида 2003-йилда Вашингтон университетига ўқишга кирди, у ерда бизнес йўналиши бўйича таҳсил олди ва Фостер бизнес мактабида ўқиди ва у 2007-йилда ўқишни тамомлади[2] У Америка Қўшма Штатларида 16 йил яшаганидан сўнг, яна Японияга кўчиб ўтди ва Америка компаниясининг Япониядаги филиалида бизнес маслаҳатчиси бўлиб ишлади[2][4] 2010-йилдан 2012-йилгача Гинза шаҳрида қўшимча бизнес сифатида қисқа вақт ичида тирноқ салонини очди[3]
Фаолияти
2011-йилда Ёшида ўзининг биринчи видеосини ЁуТубе-даги „Билингирл Энглиш Cонверсатион (японча: バイリンガール英会話) „ ケ)“ деб номланган биринчи видеосини жойлаштирди. Кўпроқ инглиз тили дарсларини жойлаштиргандан сўнг, унинг канали ўз мухлисларини жалб қила бошлади ва 1,5 йилдан сўнг у бир нечта компаниялардан иш сўровларини олгач, тўлиқ ЁуТубе карерасига эътибор қаратишга қарор қилди. Ёшида ишлаган бир қанча мижозлар қаторига Аустриан Аирлинес ва Као Cорпоратионлар киради. Ёшида ўз каналини очганидан бери 2021-йилга келиб 1,5 миллион обуначига эга бўлди.
2014-йилда Ёшида иккинчи Жапанагос номли ЁуТубе каналини очди, бу каналда хориждаги томошабинлари учун Япония ҳақида маълумотлар берувчи видеолар тақдим этилади[4]... Худди шу йили у ЁуТубе реклама ролигида пайдо бўлди[5].
2018-йилда НҲК телеканали Ёшидани тҳе 5тҳ фаворите ЁуТубер ин Жапан деб номлаган теледастурни эфирга узатди. Ўша йили у чет элга саёҳат қилганда японияликларга инглиз тилидаги ибораларни ўргатувчи „Ҳелп Ме Травел“ мобил иловасини ишга туширди.
2020-йил апрел ойида CОВИД-19 пандемияси авж олган пайт Ёшида Малайзиядан Японияга қайтиш қарори танқид қилинганидан кейин каналида танаффусга чиқди[6]. У 2020-йил 13-августда видеоларни жойлаштиришни давом эттирди[7].
Шахсий ҳаёти
2015-йил 18-октябрда Ёшида турмушга чиқаётганини эълон қилди. 2018-йилнинг июн ойида у Пуддинг (японча: プリン, Пурин) лақабли қизни дунёга келтирди. 2021-йил 19-октябрда у ўғил фарзандли бўлганини эълон қилди.
Нашрлар
| Йил | Сарлавҳа | Нашриётчи | ИСБН |
|---|---|---|---|
| 2015-йил | Нативе Эиго Нанте Ҳицуйō Наи! Пҳрасе Бакари Онки Шитемо, Аната га Эиго о Ҳанасенаи Wаке (японча: ネイティブ英語なんて必要ない! フレーズばかり暗記しても、あなたが英語を話せないワケ) Фрасе Бакари Онки Нативе Эиго Нанте Ҳицуйō Наи! Пҳрасе Бакари Онки Шитемо, Аната га Эиго о Ҳанасенаи Wаке (японча: ネイティブ英語なんて必要ない! フレーズばかり暗記しても、あなたが英語を話せないワケ) | Кадокаwа Магазинес | ИСБН 978-4047317109 |
| ЁуТубе то Манга де Со Муч Фун! Билингирл Эикаwа (японча: ЁуТубеとマンガでсо муч фун! バイリンガール英会話) | Медиа Фаcторй | ИСБН 978-4040676302 | |
| 2018-йил | Жинсеи де Ичидо wа Яттемитаи Америcа Ōдан но Таби (японча: 人生で一度はやってみたいアメリカ横断の旅) | Жицугё но Ниҳон Ша | ИСБН 978-4408420820 |
| Ҳелп Ме Травел: Таби га Ҳяку-баи Таношику Нару Эикаwа (японча: ҲЕЛП ме ТРАВЕЛ 旅が100倍楽しくなる英会話) | Жицугё но Ниҳон Ша | ИСБН 978-4408338149 | |
| 2019 | Wаке Уп! Ин Мелбоурне (японча: WАКЕ УП! ин メルボルン) | Секаи Бунка Публишинг | ИСБН 978-4418195046 |
| 2022 | Wаке Уп! Ин Куала Лумпур (японча: WAKE UP ! in クアラルンプ−ル) | Секаи Бунка Публишинг | ИСБН 978-4418205028 |
Манбалар
- ↑ Бҳаттачаржеэ, Ниведита. „Ҳоw то усе Тайлор Сwифт, ваcайс, анд поп cултуре то роcк ит лике Ёутубе'с Билингирл“. Теч ин Асиа (8-сентабр 2016-йил). Қаралди: 24-ноябр 2021-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „「バイリンガール」吉田ちか、第2子出産!夫&長女との家族ショットも公開「逆子の経膣分娩」“ (жа). Спорц Ҳочи (19-октабр 2021-йил). Қаралди: 24-ноябр 2021-йил.
- ↑ 3,0 3,1 Ишимото, Аяко „吉田ちかさん「英語学習者の背中を押してあげたい」(ユーチューバー)“ (жа). МйНави Неwс (2014-йил 1-октябр). Қаралди: 24-ноябр 2021-йил.
- ↑ 4,0 4,1 Ито, Масами. „Билингирл ҳас плентй то теач ёу“. Тҳе Жапан Тимес (5-декабр 2014-йил). Қаралди: 24-ноябр 2021-йил.
- ↑ „ЁуТубеクリエイター祭典 CМで話題の"バイリンガールちか"がクリス・ペプラーと英会話“ (жа). Ориcон (23-октабр 2014-йил). Қаралди: 24-ноябр 2021-йил.
- ↑ Ст. Мичел, Патриcк. „Соcиал медиа финдс ицелф ин а неw роле ас бусинессес реопен“. Тҳе Жапан Тимес (11-июл 2020-йил). Қаралди: 24-ноябр 2021-йил.
- ↑ „英会話系ЁуТубер「バイリンガールちか」はなぜ人気? 活動再開を機に魅力を分析“ (25-август 2020-йил).