Kamoliddin Binoiy
Камолиддин Биноий (асл исми: Камолиддин Али Муҳаммад Сабз) (1453-йил, Ҳирот, Темурийлар империяси — 1512-йил, Қарши, Бухоро хонлиги) — шоир, мусиқашунос, тарихчи. Форс тилида ижод қилган[1].
| Камолиддин Биноий | |
|---|---|
| Таваллуди | |
| Вафоти | Қарши, Шайбонийлар давлати |
| Ижод қилган тиллари | Форс тили |
| Ота-онаси | Муҳаммад Сабз |
Ҳаёти
Камолиддин Биноий асл исми Камолиддин Али Муҳаммад Сабз 1453—йилда Ҳиротда таниқли меъмор уста Муҳаммад Сабз оиласида дунёга келган. Ёшлик вақтлари Шоҳруҳ Мирзо вафотидан кейин мамлакатда кучайиб кетган тож-у тахт учун кураш ва ўзаро урушлар шароитида кечган. 1458—йилда Қора қўюнлилар сулоласидан бўлган Жаҳоншоҳ Хуросонга бостириб кириб, Ҳиротни эгаллаб олади. Лекин орадан кўп вақт ўтмай темурийзода Султон Абу Саид қўшинларининг тазйиқи остида мамлакатни ташлаб чиқишга мажбур бўлади. Ўша вақтда Жаҳоншоҳ ўзи билан бирга шаҳардан 100 нафар ҳунарманд оиласини олиб кетади. Булар орасида меъмор Муҳаммад Сабз ва унинг оиласи ҳам бор эди. Биноийнинг оиласи қарийб уч йил Шерозда истиқомат қилиб, 1461—йилда яна Ҳиротга қайтиб келади[2].
1487-йилгача Ҳиротда адабиёт, шеър илми, иншо, мусиқа ва тарих фанларини ўрганган. Алишер Навоий унинг "бағоят қобилияти борлиги, хатга ишқ пайдо қилгани, мусиқага майл кўргазгани айтган („Мажолис ун-нафоис“). Бундан ташқари у меъморчилик санъатида ҳам ўз замонасининг пешқадамларидан ҳисобланган. Муҳаммад Сабз ва унинг ўғли иштирокида қурилган бинолар Ҳиротда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида жуда кўп бўлган. Масалан, 1481—йили ҳозирги Афғонистоннинг Мозори шариф шаҳрида, (эски номи Хўжа ҳайрон) Али ибн Абу Толиб (656 — 661) мозори тепасига қурилган муҳташам мақбара ва бошқа бинолар шулар жумласидандир. Камолиддин Биноий 1487-йилда Табризга кетган, у ерда Хуррамий, Огаҳий, Мазҳарий, Руҳий, Қози Исолар билан мулоқотда бўлган. 1491-йил Ҳиротга қайтган, 1495-йилда Самарқандга келган. Бу ерда 2 қисмдан иборат „Беҳруз ва Баҳром“ маснавийсини ёзиб тугатган (1500). Маснавийда ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-тарбиявий масалалар ифодаланган. Самарқанд ҳокими Султон Али Мирзога бағишлаб „Мажмаъ ул-ғаройиб“ қасидасини ёзган (1498). Биноий дастлаб хўжа Убайдулла Аҳрорнинг тўнғич ўғли хўжа Қутбуддин Яҳё, сўнг Заҳириддин Бобур, ундан кейин 1501—йилдан то умрининг охиригача, Шайбонийхон ҳузурида унинг сарой шоири ва тарихчиси бўлиб хизмат қилди. 1507—йили Биноий Шайбонийхон билан бирга Ҳиротга келди ва 1510—йилгача она шаҳрида истиқомат қилди. 1511—йили шаҳарга Исмоил Сафавий қўшинлари яқинлашиши билан, у яна Мовароуннаҳрга кетади ва Қарши шаҳрида кун кечирди[3].
Вафоти
Шайбонийхон вафотидан сўнг Камолиддин Биноий Қаршига келган ва шаҳарни мудафа қилиш ишларида қатнашган. Сафавийлар уюштирган оммавий қирғинда ҳалок бўлган.
Асарлари
"Шайбонийнома" форс тилида ёзилган шеърий достон бўлиб, асарда ХВ аср ўрталаридан 1505-йилгача Мовароуннаҳр ва Дашти қипчоқда содир бўлган воқеалар тасвирланган. „Шайбонийнома“ асари матни чоп этилмаган. Лекин, унинг қўлёзма нусхалари кўплаб жойларда сақланмоқда. „Шаҳаншоҳнома“ китобида эса Исмоил Сафавийнинг ҳарбий юришлари, ХВИ аср бошларидаги Бухоро хонлиги билан Эрон ўртасидаги муносабатлар ифодаланган. Шоирнинг 4282 мисрадан иборат шеърий девони, „Футуҳоти хоний“, „Ҳикояти сафари Биноий“ китоблари мусиқа илмига доир. Рост мақомида басталанган „Нўҳранг“ („Тўққиз ранг“) асари илмий ва бадиий қимматга эга[4].
Адабиётлар
- Бобур З. М., Бобурнома, Т., 1960;
- Мирзаев А., Бинаи, Душанбе, 1957.
Манбалар
- ↑ Б. А. Аҳмедов. Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари. Ўқитувчи, 1991 — 226-бет. ИСБН 5-645—00428—0.
- ↑ Камал ад-дин Бинаи, афоризми. (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-07-22 санасида архивланган) (источник: Таранов П. С., Философская афористика, М.: „Остоже“, 1996 г. Стр: 354)
- ↑ Материали по истории казахских ханств ХВ—ХВИИИ веков. (Извлечения из персидских и тюркских сочинений). Алма-Ата. 1969, стр. 91-92.
- ↑ "Камолиддин Биноий" ЎзМЕ. Б-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Камолиддин Биноийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |