БиоАПИ — бу биометрик қурилмалар дастурий таъминотини ишлаб чиқувчиларнинг дастурий интерфейсларини бирлаштириш учун махсус  БиоАПИ Cонсортиум стандарт.

Тарихи

1999-йил март ойида НИСТ Ахборот Технологиялари Лабораторияси ва Ҳуман Аутҳентиcатион АПИ ҲА-АПИ стандартини ишлаб чиқиш гуруҳига ҳомийлик қилган АҚШ Биометрик Консорсиуми БиоАПИ Cонсортиум остида кучларни бирлаштириш тўғрисида келишувга эришдилар. 1999-йил ўрталарида қайта тузилган БиоАПИ Cонсортиум АПИ архитектурасини ишлаб чиқишни якунлади ва 2000-йил март ойида 1.0 стандартининг спесификасияси чиқарилди ва 2000-йил сентабр ойида ушбу стандартни амалга ошириш (амалиётда қўллаш) МС Wиндоwс платформасида йўлга қўйилди.

2001-йил март ойида стандартнинг 1.1-версияси ишлаб чиқилди ва унинг Wиндоwс тизимида ишлаши таъминланди.

Ҳозирги ҳолати

Ҳозирги вақтда стандартнинг 1.1-версияси асос сифатида қабул қилинган стандарт ҳисобланади. Уних (Линух) платформаси учун версияси ҳали ишлаб чиқилмаган, аммо БиоАПИ Cонсортиум хабарларига кўра, ишлаб чиқиш жараёни узоқ вақтдан бери давом этмоқда ва аллақачон аъзолари ўртасида бета-версия синов даври бўлиб ўтган.

Консорсиум веб-сайтининг статистик маълумотларига кўра, 90 дан ортиқ биометрик ишлаб чиқарувчилар аллақачон ўз маҳсулотлари ва ечимларининг БиоАПИ стандартига мувофиқлигини эълон қилган.

Ҳаволалар