Bishkek
Бишкек (1926-йилгача Пишпак, 1926—1991-йилларда Фрунзе) — Қирғиз Республикасининг пойтахти. Йирик саноат-транспорт тугуни, Қирғизистоннинг иқтисодий ва маданий маркази. Чу водийсида, Қирғизистон тизмасининг шимолий этагида, 700–900 м баландликда жойлашган. Январнинг ўртача ҳарорати — 5,4 °C, июлники 24,4 °C. Ўртача йиллик ёғин 471 мм. Шаҳар майдони 18,4 минг га. Аҳолиси 874 400 кишидан кўпроқ (2012).
Бишкек қирғизча: Бишкек | |
|---|---|
| шаҳар, Қирғизистон пойтахти | |
|
| |
| 42°52′0″Н 74°34′0″Э / 42.86667°Н 74.56667°Э | |
| Мамлакат | Қирғизистон |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Аибек Джанйшбекович Джунушалиэв [1] |
| Асос солинган | 1825 |
| Илк эслатилиши | 1864 |
| Аввалги номлари |
Пишпек (1926-йилгача) Фрунзе (1926-1991) |
| Майдон | 1,699 км2 (656 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 750—900 м |
| Иқлим тури | кескин континентал |
| Аҳолиси (2012) |
1 088 900[2] |
| Зичлиги | 5066 киши/км2 |
| Миллий таркиб |
қирғизлар — 74.36% руслар — 16.07% уйғурлар — 1,56% ўзбеклар — 1,36% татарлар — 1,15% корейслар — 1,21% қозоқлар — 1,0% украинлар — 0,45% дунганлар — 0,52% (2019) |
| Этнохороним | бишкеклик, бишкекликлар |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Телефон коди | +996 312 |
| Почта индекс(лар)и | 720000 |
| Автомобил коди | Б, Э |
|
| |
Ҳудудий бўлиниши

Бишкек 4 маъмурий туманга бўлинган.
- октябр тумани — 242 382 (2009)
- Первомайский тумани — 175 894 (2009)
- Свердловский тумани — 231 801 (2009)
- Ленин тумани1 — 201 626 (2009)
- Чон-Арик шаҳар типидаги қишлоқ — 9 724 (2009)
- Орто-Сай қишлоғи (аил) — 4 100 (2009)
Тарихи
Ҳозирги Бишкек ўрнида 1825-йил қўқонликлар томонидан Пишпак (қўқонлик тарихчилар асарларида Пишкак) қалъасига асос солинган. 1860 ва 1862-йилларда рус қўшинлари Аштак довони орқали бостириб келиб қалъани эгаллаган ва бутунлай вайрон қилган. 1864-йилда Бишкек ўрнида Пишпак рус ҳарбий истеҳкоми барпо этилди. Тез орада Бишкек орқали Еттисув савдо тракти (Тошкент — Семей) вужудга келди. 1878-йилдан Бишкек Еттисув вилоятининг уезд шақри. Майда озиқ-овқат ва кўн саноати корхоналари бўлган. Аҳолиси савдо-сотиқ, киракашлик, боғдорчилик, сабзавотчилик ва ғаллачилик билан шуғулланган. Пишпак 1918-йилдан Туркистон Мухтор Республикаси таркибида, 1924-йилдан Қора қирғиз (1925-йилдан Қирғизистон) мухтор вилоятининг маркази. Бишкек 1926-йилдан — Қирғизистон Мухтор Республикасининг, 1936-йилдан Қирғизистон Республикасининг пойтахти.
Бишкекда 1941—1945-йиллар уруши даврида янги саноат корхоналари қурилиб фронт учун қуроляроғлар ишлаб чиқарилган. Металлсозлик ва машинасозлик ривожланди, урушдан кейин Бишкек Қирғизистоннинг энг йирик индустриал марказига айланди.
Саноати
Шаҳарда 94 саноат корхонаси, 2,7 минг кичик корхона, 42 ассоциация, 2 консорсиум, 365 фирма, 10 биржа, 69 аксиядорлик жамияти, 494 масъулияти чекланган жамият, 18 тижорат банклари, 8 консерн ва 4 корпорация бор. Киме, кимёфармацевтика саноати корхоналари, „Қирғизмебел“ бирлашмаси, уйсозлик комбинатлари, темирбетон буюмлар заводи, иссиқлик электр маркази ишлаб турибди. Бишкек Бухоро — Тошкент — Алмати газ қувури орқали газ билан таъминланган. 2 та темир йўл вокзали, „Манас“ халқаро аэропорти бор. Темир йўл орқали Тараз шаҳри (собиқ Авлиёота) билан боғланган.
Меъморлиги
Шаҳар меъморлиги 1872-йилги дастлабки режа бўйича шаклланиб, тўғри бурчакли кесишган кўчалар билан бирга унча катта бўлмаган маҳаллаларга бўлинган. Уйлар, асосан, пахса ва синчдан бир қаватли қилиб қурилиб, сомонли лой билан сувалган. 20—40-йилларда Маданият вазирлиги биноси (1926), Ҳукумат уйи (1934), Тиббиёт институти (1939) ва вилоят ижроия қўмитаси бинолари (1938) қурилган. Бишкекни қайта қуриш режаларига (1939, 1948—58, 1971) кўра шаҳар кўчалари кенгайтирилди, микрораёнлар барпо этилди. Шаҳарда 2—4 қаватли зилзилабардош турар жой ва жамоат бинолари қурилди. 50—70-йилларда Тинчлик проспектида янги микрораёнлар вужудга келди. Опера ва балет театри (1955), шаҳар кутубхонаси (1957—1962), шаҳар марказидаги майдонда бинолар ансамбли (1956), қишлоқ хўжалиги вазирлиги (1954—1960), Спорт саройи (1974), Тасвирий санъат музейи (1974) бинолари бунёд этилди.
Ижтимоий соҳа
Таълим соҳаси
1996/97 ўқув йилида 77 умумий таълим мактабида 93,3 минг ўқувчи, ҳунартехника билим юртларида 5,7 минг ўқувчи, ўрта махсус ўқув юртларида 11,7 минг ўқувчи ўқиди, мактабгача тарбия муассасаларида 16,2 минг бола тарбияланди[3].
Шаҳарда 8 олий ўқув юрти (Қирғизистон миллий университети, Қирғизистон — Россия славян университети, техника университети, қишлоқ хўжалиги академияси, тиббиёт академияси, Халқаро институт, физкултура институти, санъат институти) фаолият кўрсатади. Янги коллеж, лицей ва гимназиялар, халқаро, давлатхусусий мактаблари очилмоқда. Бишкекда Миллий Фанлар академияси, тармоқ илмий тадқиқрт институтлари мавжуд[4].
Қирғизистон Республикаси давлат кутубхонаси, 22 йирик оммавий кутубхона, 7 музей, 6 театр, 10 кинотеатр, „Қирғизфилм“ киностудияси ишлаб турибди (90-йиллар охирлари).
Матбуоти
| Театр | Миллий кутубхона | санʻат музейи | Қирғиз филармонияси |
Бишкекда „Қирғизистон“ Матбуот уйи, Қирғизистон энсиклопедияси Бош таҳририяти, „Илим“ нашриёти, йирик полиграфкомбинат, республика ахборот органи — Қирғизистон телеграф агентлиги жойлашган. Республикада 128 газета, 15 журнал чоп этилади. 1974-йилдан „Бишкек оқшоми“ шаҳар газетаси нашр этилади. Маҳаллий радиоэшиттиришлар қирғиз ва рус тилларида олиб борилади.
Соғлиқни сақлаш хизмати
9680 ўринли 32 касалхонада 3792 врач ва 7253 дан зиёд ўрта маълумотли тиббий ходим ишлади (90-йиллар охирлари). Бишкек ва унинг атрофида Иссиқота курорти, кардиология санаторийси, дам олиш уйлари, профилакторийлар жойлашган. Бишкек — республикада туризм маркази. Туристик меҳмонхона ва базалар бор. Бошқа республикалар ва мамлакатлар билан темир йўл, автомобил, ҳаво йўллари орқали боғланган.[5]
Ҳаволалар
- ҳттп://бишкекгов.ин.кг(Wайбаcк Мачине сайтида 4-октябр 2013-йил санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 4-октябр 2013-йил санасида архивланган)
- Бишкек шаҳри харитаси (Wайбаcк Мачине сайтида 11-феврал 2009-йил санасида архивланган)
Манбалар
- ↑ [1]
- ↑ ҳттп://www.стат.кг/ру/статистиcс/доwнлоад/оператионал/769/
- ↑ В Бишкеке возведут крупнейшую мечет в Централной Азии 01.02.2012 Алла Кученко // Российская газета
- ↑ Религиозное положение в Бишкеке — Сайт мэрии города Бишкек, 4-март 2016-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 13-апрел 2013-йил
{{cитатион}}: но-бреак спаcе чараcтер ин|титле=ат поситион 32 (ёрдам)CС1 маинт: дате формат () - ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Викиомборда „Бишкек“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- Webarxiv andozasi wayback havolalari
- Oʻzbekiston milliy ensiklopediyasi maqolalari
- Osiyo mamlakatlari poytaxtlari
- Qirgʻiziston shaharlari
- Buyuk Ipak yoʻli boʻyidagi aholi punktlari
- Pages with non-numeric formatnum arguments
- Pages using duplicate arguments in template calls
- Ishlamaydigan fayl havolalari bor sahifalar


