Бит, битлар (Аноплура, Сипҳунcулата) – қон сўрувчи ҳашаротлар туркуми. ТашҚИ кўриниши пархўрларга ўхшаб кетади. Танаси ясси, уз. 1–6 мм, қаноциз. Баъзи битларнинг бир жуфт оддий кўзи бор, кўпчилигида кўз ривожланмаган. Мўйловлари калта, махсус эгатчага кириб туради. Оғиз аппарата санчиб сўрувчи. Оғиз тешиги ағдарилиб ташқарига чиқадиган най билан ўралган. Най деворида қатор жойлашган илмоқлар ёрдамида Б. қон сўраётганида терига ёпишиб олади. 3 жуфт оёқлари танасининг 2 ёнига кенг ёйилиб туради. Бармоқларининг учида илмоқка ўхшаш қайрилган тирноқлари ёрдамида кийим ёки соч толаларига ёпишиб олади. Урғочи битлар ўз ҳаёти давомида бир неча ўнтадан 300 тагача сирка (тухум) қўяди. Сиркасини махсус ёпишқоқ секрета ёрдамида кийим ёки соч толаларига ёпиштиради. Сиркадан бир ҳафтада ёш битча (мағзак)лар чиқади. Бит чала ўзгариш билан ривожланади, 18—20 кун ёки ундан кўпроқ вақт давомида вояга етади. 300 га яқин тури маълум. Б. сут эмизувчи ҳайвонларда паразитлик қилади. Ҳар бир ҳайвоннинг ўз бити бўлади. Одамда бош бити (Педиcулус ҳуманис cапитес), кийим бити (П. ҳуманис wестименти) ва қов бити (Пҳтҳирас пубис, баданнинг сийрак юнгли аъзолари: қош, киприк, қўлтиқ ости, жинсий аъзолар атрофида) бўлади. Битлар тошмали ва қайталама терлама касалликларини тарқатади. Одамлар ғуж бўлиб яшайдиган жойларда (боғча, мактаблар, кўп болали оилалар, ҳарбий хизмат жойлари) битларнинг тарқалиши учун қулай шароит туғилади. Битлашнинг олдини олиш учун шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш лозим.

Бит
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Аноплура

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил