Bitig
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
битиг (بتیک)
(1) тилш. ёзув: Қамуγ эδгü сöзлäр битигдä болур, / Битинмиš üčüн сöз унïтмас қалур. — Барча эзгу сўзлар ёзувда бўлади, / Ёзилган бўлгани учун сўз унутилмайди, (мангу) қолади (ҚБН.101а,10);
(2) адаб. китоб; асар: Сöзüм сöзлäдим мен, битидим битиг. — Мен сўзимни сўзладим, китоб ёздим (ҚБН.19б,8);
(3) хат, мактуб: Давāт қулдï, кāγид, битиди битиг, / Битиг бирлä этти иšинкä этиг. — Давот ва қоғоз сўради, мактуб ёзди, / Мактуб билан ишига замин ҳозирлади (ҚБН.118б,1);
(4) ҳужжат: Билир болса тегмä бу тüрлüг битиг, / Анïн сақласа, öтрü қïлса этиг. — (Ҳисобчи) ҳар турли ҳужжатларни биладиган бўлса, / Шу билан зийракланса, сўнг иш қилса (ҚБН.104а,5);
(5) хотира: Öлüрин билип қïлмïš öзкä этиг / Битип қоδмïš атïн тиригкä битиг. — Ўлишини билиб ўзига ҳозирлик кўрган (киши) / Отини тириклар учун хотира қилиб ёзиб қолдиради (ҚБН.16б,5);
(6) тумор: Бу аймïš: битиг туца, еклäр йïрар. — Бу [яъни азайим- хон] айтади: тумор туца, жинлар қочади (ҚБН.158а,3)[1].
Манбалар
- ↑ «ҚУТАДҒУ БИЛИГ» СЎЗЛИГИ. ҚОСИМЖОН СОДИҚОВ.