Blaise Pascal
Блаисе Пасcал (талаффузи: Блез Паскал; 19-июн 1623 – 19-август 1662) франсуз математиги, физиги, ихтирочиси, адиби ва файласуфи бўлган. "Конус кесимлар назариясининг тажрибаси" номли асарида (1639) проектив геометриянинг асосий теоремаларидан бири — Паскал теоремасини исботлаган (қаранг: Иккилик принсипи), 1641-йил жамлаш машинасини қурган. Арифметика, сонлар назарияси, алгебра, эҳтимоллар назарияси, проектив геометрия ва бошқа соҳаларга оид ишлари муҳим. Паскал биринчи марта математик индуксия усулини қўллаган, Шарқ математикларидан мустақил ҳолда биномиал коэффициентларни ҳисоблаш усулини топган (қаранг: Арифметик учбурчак). Паскал қўллаган юза ва ҳажмларни ҳисоблаш усуллари дифференсиал ҳамда интеграл ҳисоблар яратилишида асос бўлди. Паскал гидростатика асосчиларидан бири, 1648-йил атм босими мавжудлигини исботлайдиган тажриба ўтказган. Паскал қонунини асослаган.
| Блаисе Пасcал | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
19-июн 1623-йил Cлермонт-Ферранд, Франсия |
| Вафоти |
19-август 1662-йил (39 ёшда) Париж, Франсия |
| Кўрсатган таъсирлари | Авлиё Аугустине, Мичел де Монтаигне, Десcартес, Cорнелиус Жансен, Эпиcтетус |
| Олган таъсирлари | Антоине Арнаулд, Пиэрре Дуҳем, Wиллиам Жамес, Ҳенри Бергсон |
Паскал фалсафий қарашлари билан рационализм ва скептицизм орасида иккиланиб турган. Унинг "провинсиалга хатлар" асари франсуз прозаси ва те-атрида муҳим ўрин тутади. Паскал франсуз классик прозасининг шаклланишига катта ҳисса қўшган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Блаисе Пасcалга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
