Boʻz
БЎЗ, карбос — бўш пишитилган пахта ипидан содда тўқилган мато; қалин, пишиқ ва тана ҳароратини бир хилда сақлайдиган маҳаллий ипгазлама. Қадимдан қўл дастгоҳдарида тўқилган. Ёзма манбаларда бошқа матолар қатори Б. ҳам кўп тилга олинган: "қали атлас кейсанг унутма бўзунг" (А. Югнакий, ХИ аср). Б.нинг "этаклик Б.", "седрак Б.", "қали Б." навлари фарқланган; мусулмон Шарқида қизил Б. "алкирбос" номи билан машҳур. ХВИИ асрда Туркистондан Москвага жўнатилган матолар орасида "бяз" номи билан тилга олинган, қизил Б. эса "кумач" деб аталган. ХИХ аср бошида бухоролик тўқимачилар Астрахон, Вятка, Қозон губерняларида қурган устахоналарда Б. тўқиб сотилган.
Б. Туркистонда қўлда тўқилган матолар орасида ҳаридорбоп мато бўлгани учун маҳаллий аҳоли орасида кенг тарқалган. Бухорода Б. сотиладиган махсус раста — "Бозори карбос" бўлган. Б.нинг оқ, малла, рангин (нил бўёққа бўялган) хиллари бор. Читгарлар рисоласида (ХИХ аср) Б.нинг қора, сариқ, яшил, кулранг, бинафша, оқ ва бошқа хиллари ишланиши қайд этилган. Оқ Б.нинг баъзи хиллари оҳарланган ва ялтиратиб пардозланган, баъзилари пахмоққа ўхшаш тукли бўлган (тукли юза ўта қалин арқоқ ипларга махсус ишлов берилиши натижасида ҳосил қилинади). Б.дан ички кўйлаклар ва бошқа хил кийимлар, кашта тикилган буюмлар, гул босиб безатилган дастурхон, чойшаблар тайёрланган (яна қаранг Бўзчилик).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |