Boʻritaroq
Бўритароқ, ғўзарак (Ҳибисcус трионум Л.) — гулхайридошларга мансуб бир йиллик бегона ўт. Пояси тик ўсади, бўйи 10—70 см, сершох. Барглари уч бўлакли, чўзиқ, тубигача пацимон бўлакчаларга ажралган. Гуллари сариқ, узун гулбандларда яккаякка жойлашган. Асосида қирмизи рангли доғлари бор. Меваси кўсакча. Иссиқ ва намсевар ўсимлик. Ниҳоллари март— майда кўкаради. Июн — августда гуллайди, июлдан октабргача мевалайди. Уруғидан кўпаяди. Бир тупи 15 минг уруғ беради. Уруғлар тупроқнинг 6—8 см чуқурлигида 57 йилга қадар яшовчанлигини сақдаб қолади, ҳарорат 5—6°да униб чиқади. Ўрта Осиёда суғорма деҳқончилик раёнларида кўп тарқалган. Б. пахта майдонлари, чопиқ қилинадиган экинлар орасида, шунингдек йўл, ариқ ёқалари, ташландиқ ерлар ва боғларда учрайди.
| Бўритароқ | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Кураш чоралари: экиш олдидан уруғни тозалаш, ерни бороналаш, қатор ораларига ишлов бериш, майса кўкармасдан гербицидлар сепиш ва бошқа
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |