Бо Сзюйи (772-846) - хитой шоири. Ўз даври тузуми тартиботларини танқид қилгани учун таъқиб қилинган. 3 мингга яқин шеър ёзган. Халқ орасида машҳур бўлган. Б. С. лирик шеърларида ҳаёт қувончлари, инсонга бўлган самимий муҳаббат ўз аксини топган. "Мангу соғинч ҳақида қўшиқ", "Уд" ("Арфа") поэмалари бор. 10 шеърдан иборат "Син нақоратлари", 50 шеърдан иборат "Янги халқ қўшиқлари" то'пламларида жамиятда авж олган порахўрликни ва ўзаро қирғинларни қоралайди.

Бо Сзюйи
Таваллуди 28-феврал 772-йил
Вафоти 23-сентябр 846-йил(846-09-23)
(74 ёшда)
Лоян
Касби шоир

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил