Бобуржон (Бобир, Бобур) Акбаров (1989-йил 14-феврал, Андижон, Ўзбекистон ССР, СССР) – ўзбек футболчиси, Ҳимоячи позициясида ўйнаган.

Бобиржон Акбаров
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Бобиржон Акбаров[1][2]
Таваллуд санаси 1989-йил 14-феврал (1989-02-14) (37 ёш)[3]
Таваллуд жойи Андижон, Ўзбекистон ССР
Бўйи 1.86 м (6 фт 1 ин)[1]
Амплуаси Ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011—2013 Гулистон 23 (2)
2014 Бунёткор 3 (0)
2014—2015 Навбаҳор 37 (0)
2016 Андижон 24 (0)
2017—2018 Куала Лумпур 41 (3)
2019 Андижон 21 (0)
2020—2021 Қўқон 1912 42 (2)
2022 Сурхон 23 (1)
2023—2024 Қўқон 1912 33 (3)
2024 Хоразм 10 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Бобиржон (баъзи манбааларда Бобур[4][5]) Акбаров 1989-йил 14-февралда Андижон шаҳрида туғилган.

Марказий ҳимоячи сифатида футбол ўйнайди. Профессионал фаолиятини 2013-йилда Ўзбекистон чемпионатида 13-ўринни эгаллаб, биринчи лигага тушиб кетган „Гулистон“ таркибида бошлаган. Акбаров 23 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

2014-йилда Тошкентнинг „Бунёдкор“ жамоасига ўтиб[6], унинг таркибида Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритган. Осиё чемпионлар лигасида Саудия Арабистонининг „Ал-Фатеҳ“ (0:0) ва Қатарнинг „Ал-Жаиш“ (1:2) клубларига қарши ўйнаган. Миллий чемпионатда „Бунёдкор“ таркибида бор-йўғи 3 та ўйин ўтказган ва мавсум давомида Намангандан „Навбаҳор“га кўчиб ўтган. Икки мавсумда унинг учун 37 та ўйин ўтказган.

2016-йилда охирги ўринни эгаллаб, биринчи лигага тушиб кетган „Андижон“ сафида 24 та ўйинда иштирок этган[7][8].

2017—2018-йилларда Куала-Лумпур учун Малайзия чемпионатида иштирок этган[9]. Биринчи мавсумда у билан Премер-лига турнирида ғолиб чиқди ва Суперлигага йўл олди, Куала-Лумпур эса 10-ўринни эгаллади. Акбаров 41 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди.

2019-йилда у яна Андижонда ўйнади[10], 21 та ўйин ўтказди. 2020-йилда „Қўқон-1912“га кўчиб ўтди[11]. 2022-йилги мавсумда Термизнинг „Сурхон“ жамоаси билан шартнома имзолади[12][13], лекин мавсум якунида „Қўқон-1912“ жамоасига қайтди[14][15].

Ютуқлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Бобиржон Акбаров профиле“. Фоотбалл Малайсиа. Қаралди: 2018-йил 29-июл.[сайт ишламайди]
  2. ↑ „Бобур Акбаров“. ФуссбаллТрансферс. Қаралди: 2017-йил 8-декабр.
  3. ↑ „Плаер профиле - Бобур Акбаров“. Эуроспорт. 2017-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 8-декабр.
  4. ↑ „Бобур Акбаров - профиль игрока 2020“ (русча) (ўлик ҳавола — тарих ). _. Қаралди: 27-август 2020-йил.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Узбекистан - Б. Акбаров - Профиле wитҳ неwс, cареэр статистиcс анд ҳисторй - Соccерwай“. инт.соccерwай.cом. 8-декабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-август 2020-йил.
  6. ↑ „Бобур Акбаров: "Бунёдкор” либосида майдонга тушиш мен учун шараф"“. 2023-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июл.
  7. ↑ „"Андижон” клуби футболчиси "Куала-Лумпур” таркибида кўрикдан ўтмоқда“. 2022-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июл.
  8. ↑ „"Андижон": Бобоқулов кетди. Таркибга Акбаров қўшилди“. 2023-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июл.
  9. ↑ „Бобуржон Акбаров Малайзия клуби билан шартнома тузди“. 2023-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июл.
  10. ↑ „"Андижон" бир қатор футболчиларни ўз сафига қўшиб олди“. 2022-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июл.
  11. ↑ „"Қўқон-1912" янги мавсум учун қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди?“. 2023-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июл.
  12. ↑ „Бобур Акбаров энди "Сурхон"да“. 2023-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июл.
  13. ↑ „Бобур Акбаров "Сурхон"ни тарк этди“. 2023-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июл.
  14. ↑ „"Қўқон-1912" бир кунда иккита ўйин ўтказди ва...“. 2023-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-июл.
  15. ↑ „Расман! "Қўқон-1912" жамоаси сардори билан шартномани узайтирди“ (2024-йил 7-январ).

Ҳаволалар