Bogʻot
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Боғот — Хоразм вилоятидаги қишлоқ. Боғот тумани маркази. Боғот шим.ғарбда Хўжалик, жан.шарқда Бешариқ қишлоқларига ёндош. Яқин темир йўл стансияси Хонқадан 12 км. Боғотдан Урганчгача 30 км. Аҳолиси 8,8 минг кишидан зиёд (2000). Тарихий манбалардан Б. 2000 йиллик тарихга эга эканлиги маълум. Боғот жанубидаги Қалъажиқ (Довудқалъа) дан топилган буюмлар милод бошларига оидлиги аниқланган. Бу қалъа „Буюк ипак йўли“да жойлашганлиги сабабли иқтисодий, ижтимоийсиёсий ҳаётда катта рол ўйнаган. Ҳозирги кунгача қалъанинг ғарбий қисми маҳаллий аҳоли ўртасида „Чўянбозор“ деб юритилади. Ҳозир қалъанинг айрим қисмларигина сақланиб қолган.
Боғот | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 41°21′0″Н 60°49′0″Э / 41.35000°Н 60.81667°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Хоразм вилояти |
| туман | Боғот тумани |
| Аҳолиси | 8 800 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Боғотда тўқимачилик, тикувчилик фабрикалари, пахта тозалаш заводи, нон маҳсулотлари комбинати, МТП ва бошқалар саноат корхоналари мавжуд. Боғот ҳудудидан Урганч — Ҳазорасп, Хива — Ҳазорасп автомобил магистраллари ўтган. Боғотда ХИХ аср охирларида катта карвонсаройли бозор бўлган. Бозор очиқ ҳовлидан иборат тўртбурчак шакдда қурилган, расталари ёпиқ бўлиб, бурчакларида салобатли гумбазлари бўлган. Пахса деворли ва асоси мустаҳкам бўлмаганидан сақланмаган. Бозор атрофида косиб ва ҳунармандларнинг кичик уйлари қурилган. Боғот 1970-йилдан сўнг бош режа лойиҳасига кўра ривожланиб бормоқса. Маданият саройи, Ёшлар уйи, мусиқа мактаби, меҳмонхона, марказий касалхона бинолари, ишлаб чиқариш биноларидан тўқув ва тикувчилик фабрикалари, нон комбинати, очиқ ва ёпиқ „Наврўз“ бозори мажмуаси, „Хумо“ чойхонаси, „Бахт уйи“, 300 ўринли теннис корти каби жамоат бинолари мавжуд. 4 оммавий ва болалар кутубхонаси, мусиқа мактаби, 3 умумий таълим мактаби, катталар таълим маркази, болалар ва ўсмирлар ижод уйи, 6 мактабгача болалар муассасаси, истироҳат боғи, спорт ва соғломлаштириш мажмуи фаолият кўрсатади (2000).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |