Болоня — Шим. Италиядаги шаҳар, Эмилия-Романя вилояти ва Болоня провинсиясининг маъмурий маркази. Шим. Апеннин тоғлари этагида, Рено дарёси бўйида, По дарёси билан канал орқали боғланган. Аҳолиси 404 минг киши (1995). Мамлакатнинг муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Йирик транспорт йўллари тугуни. Болоня маҳсулотларини қайта ишлайдиган, озиқ-овқат, приборсозлик, тракторсозлик, полиграфия, электротехника, қора металлургия саноати ривожланган. Гидротурбина, темир йўл ускуналари, озиқ-овқат ва кимё саноатлари учун машиналар, ўғит, керамика ва поябзал ишлаб чиқарадиган корхоналар бор. Европадаги энг қад. университет (ХИ аср), муҳандис, ветеринария, савдо интлари, Бадиий академия ва бадиий лицейлар, музейлар мавжуд. Шаҳар милоддан аввалги ВИ аср охирларида этрускларнинг йирик шаҳри сифатида ташкил топган. Ўрта асрларда ўзининг ҳуқуқ мактаблари билан ном чиқарган. 1861-йилдан Италия қироллиги таркибида. Б. марказида меъморий ёдгорликларга бой Виктор Эммануил майдони бор: СанСтефано роман черкови мажмуаси (ХИ—ХИИИ асрлар), уйминоралар (ХИ—ХИИ асрлар), готика палацсоси (13— ХВ асрлар), СанПетронио черкови (14— ХВИИ асрлар), барокко ва ренессанс услубидаги ҳашаматли саройлар (ХВ аср) ва бошқа

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил