Boltayev Botir
Болтаев Ботир (1942. 15. 12, Хива) — меъморий ёдгорликларни таъмирлаш устаси, меъмор. Ўзбекистон Бадииёт акадимясининг академик (1997). Тошкент политехника институтини тугатган (1974). Маданият ишлари вазирлигининг Маданий ёдгорликларни асраш илмий ишлаб чиқариш бошқармасининг махсус лойиҳалаш устахонасида меъмор, уста. Меъмор, наққош, кошинкор ва ўймакор уста сифатида қад. меъморий обидаларни таъмирлашда фаол иштирок этади. 90- йилларда Мчан қалъадатн Тошҳовли (ҳарамхона), Кўҳна Арк (арзхона), Қибла Тозабоғдаги масжид, Паҳпавон Маҳмуд мақбараси, Уч авлиё мақбараси, Шаҳрисабздаги Гумбази Сайидон, Кўк гумбаз масжиди, Бухородаги Баҳоуддин мажмуаси ва бошқаларни таъмирлашда қатнашди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |