Бонус (лот. бонус — яхши, марҳаматли) — сотувчи ва ҳаридор ўртасида алоҳида келишув ёки сотиш шартномасига асосан сотувчи томонидан ҳаридорга бериладиган енгиллик; одатдаги тўланадиган маошга қўшимча мукофот; нархнинг ўсиши муносабати билан асосий иш ҳақига қўшилган қўшима ҳақ; товарнинг сифати учун қўшимча мукофот; аксиялар шаклидаги қўшимча тўловлар; кўрсатилган воситачилик хизмати учун тўланадиган қўшимча ҳақ ҳам Б. деб юритилади. Амалиётда товар воситачи (комиссионер) ихтиёридан ташқари сотилмай қолса, унга ҳаражатларини қоплаш учун Б. тўланади ва унинг миқдори келишувга асосан белгиланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил