Boris Beglov
Беглов Борис Михайлович (1938-йил 8-июл, Новомосковск) — кимёгар олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), техника фанлари доктори (1975), профессор (1983)[2].
| Беглов Борис Михайлович | |
|---|---|
| Таваллуди |
8-июл 1938-йил Тула вилояти, Новомосковск |
| Соҳаси | кимё |
| Институтлар | Умумий ва ноорганик кимё институти |
| Таълими | Менделеев номидаги Москва кимё-технологиялари институти |
| Машҳур ишлари | тиокарбамид олиш усули[1] |
Ҳаёти
Болалик ва ёшлиги
Беглов Борис Михайлович Тула вилоятининг Новомосковск шаҳрида хизматчи оиласида таваллуд топган. 1941 - йилнинг октабрида Новомосковск шаҳрини немис аскарлари босиб олгани сабабли Беглов оиласи Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрига эвакуация қилинди.
1955 - йилда Чирчиқ шаҳрининг 8 - ўрта мактабини кумуш медали билан битирди.
1960 - йилда Менделеев номидаги Москва кимё-технологиялари институтида муҳандис-технолог малакасини олди.
Иш фаолияти
1963 - йилда ЎзССР Фанлар академиясининг кимё институтида илмий ходим бўлиб ишлади.
1970 - 1972 - йилларда Чирчиқ тажрибий-ишлаб чиқариш лабораториясининг бош мудири лавозимида ишлади.
1982 - йилгача институтнинг фан бўйича директор ўринбосари, сўнгра 1989 - йилгача институт директори бўлиб фаолият юритди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институтининг фосфорли ўғитлар лабораториясининг бош илмий ходими бўлиб ишлаб келмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек кимё журналининг бош муҳаррири ўринбосари, „Кимё технологияси“, „Бошқарув ва назорат“ журналининг таҳририят кенгаши аъзоси бўлиб иш фаолиятини юритмоқда[2].
Илмий фаолияти
1964 - йилда 26 ёшлик Борис Беглов техника фанлари номзодлиги илмий унвони учун Менделеев номидаги Москва кимё-технологиялари институтида диссертация ёқлади.
Орадан 11 йил ўтиб 1975 - йилда докторлик диссертациясини ёқлади.
1987 - йилда ЎзР Фанлар академиясининг "Ноорганик моддалар кимё технологияси" мутахассислиги бўйича аъзоси деб танланди.
2000 - йилда шу мутахассислик бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги бўлиб танланди.
Беглов Борис Михайлович илмий фаолияти мобайнида 6 монография ва 116 муаллифлик сертификати ва патентлар қабул қилинган[3].
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Манбалар
- ↑ ҳттп://www.финдпатент.ру/патент/181/1810339.ҳтмл - патентлар базаси
- ↑ 2,0 2,1 ҳттп://уз.ионх.уз/ (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-08-11 санасида архивланган) - Умумий ва ноорганик институти расмий сайти
- ↑ ҳттп://www.финдпатент.ру/патент/181/1810339.ҳтмл - патентлар базаси
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |